Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръони Карим

21:04 / 17.10.2016 | Husan | 906

Ассалому алайкум! Аллоҳ “Зумар” сураси 9-оят:  Йўқса, у кечалари ибодат қилиб, сажда этган, бедор ҳолида охиратдан қўрқиб, Робби раҳматидан умидвор бўлган одамга тенгми?! Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар. (Аллоҳга куфр келтирган, Унга ибодат қилмаган, Унга бўйин эгмаган, кечалари Унинг розилигини йўлида бедор бўлмаган, охиратдан қўрқмаган, Робби раҳматидан умид этмаган одам, албатта, ушбу кечалари Аллоҳга ибодат қилган, Аллоҳнинг Ўзигагина сиғинган, Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учун бедор бўлган, охиратдан қўрққан ва Робби раҳматидан умидвор кимсага тенг бўла олмайди.)
Ушбу оятда «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» гап ким ҳақида кетмоқда? Бир одам “илмли киши ва илмсиз киши ҳақида” деди. Агар ўзини мусулмонман деган инсон фақат дуневий илм ўрганиб, бошқаларга фойдаси тегса, лекин Аллоҳни танимаса, бу илмдан унга охирати учун фойда борми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Илм икки қисмга бўлинади. Фарзи айн ва фарзи кифоя. Аллоҳни таниш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таниш, мўмин киши иймон келтириши ва адо қилиши фарз бўлган нарсаларни илмини билиш фарзи айндир. Бу илм ҳар бир эркак ва аёлнинг зиммасига фарздир. Бусиз инсон нажот топа олмайди. Содда қилиб айтганимизда ҳар бир мусулмон қайси нарсаларга иймон келтириб, шу иймон доирасидан чиқариб юборадиган сўзлар ва амалларни билиши, таҳорат, намоз, рўза, закот ва ҳаж амалларини фарзларини билиши фарзи айндир. Бундан ортиқчасини билиш фарзи кифоядир. Дунёвий илмларга келсак, у ҳам икки қисмга бўлинади. Фарзи кифоя ва мубоҳга. Албатта бу жоиз бўлган илмлар ҳақидаги гапдир. Ҳар бир инсон кундалик эҳтиёжи тушиб турадиган ҳолатнинг илмини билиш фарзи кифоядир. Масалан : тиббиёт илми ҳар куни эҳтиёж тушадиган илмдир. Мусулмонлар ичидан баъзилар шу илмни ўрганиши ва мусулмонларни даволаш билан шуғулланиши фарзи кифоядир. Шунингдек деҳқончилик, чорва ва ҳоказолар. Инсонларни ўлмай қоладиган даражадаги эҳтиёжига яраша у нарсаларнинг илмини ўрганиш ва татбиқ қилиши фарзи кифоядир. Дунёвий илм инсонларнинг ҳолати ва эҳтиёжига қараб ўзгариб бораверади. Ҳаттоки баъзи пайтлар фарзи кифоя бўлган илмлар вақтлар келиб бекорчи нарсага айланиб ҳам қолиши мумкин. Барча муфассирлар оят ва ҳадисларда келган илмдан, биринчи зикр қилинган илм ирода қилинганини айтганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat