Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисда келган қўзиқорин

22:08 / 08 октабрь | Зокирахон | 447
Ассалому алайкум! Бир саволдаги 2-хадис яъни Саид ибн Зайд (р.а)дан ривоят килинади: Росулуллох соллаллоҳу алайхи вассаллам: "Кўзиқорин бану Исроиллар еган холваларидандир. Унинг суви кўз учун шифодир"-дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Мени қизиқтирадиган нарса Бани Исроиллар еган қўзиқоринни мусулмонлар хам истеьмол қилса ҳалолми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У ҳадисдан мурод шуки Бану Исроилга манн(уламолар ун турлича шарҳ қилганлар. Бири сиз айтгандек ҳолва) ҳеч қандай машаққат ва меҳнатсиз уларга берилган. Қўзиқорин ҳам ўшандек бир ёмғир ёғса ҳеч қандай меҳнат ва машаққатсиз пайдо бўладиган егулик. Ейиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat