Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаҳаннам ҳақида

00:00 / 05.09.2011 | eski savollar | 946
Хурматли Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. Очиг'и бу саволни беришдан олдин роса иккиландим. Лекин ақлимда вужудга келган қуйидаги иккиланишга даво топиш мақсадида саволни беришликга ахд қилдим ва бунинг учун ушбу бо'лимни лозим топдим. Олдин ақлимни иккилантираётган нарса ҳақида айтиб о'тсам: Анча бо'лди, телевизорда бир ко'рсатувга ко'зим тушди. Унда дунёвий олимларнинг бир тури бор экан. Улар коинотда мавжуд бо'лган қора туйнукларни о'рганишар экан. Қора туйнук бу катта ҳажмда бо'лган о'рама шаклига о'хшаш шаклли барча нарсани ютиб юборадиган ёмон жой. Уша олимларни такидлашича улар яқинда барча галлактикалар о'ртасида айнан шу қора туйнук бо'лишини топишибди. Бунда қуйидаги ҳолат бо'лар экан: қора туйнук галлактикани марказида жойлашган. У барча юлдузларни о'з домига тортиб боради. Юлдузлар унинг ичида шунчалар ко'пайиб, зичлашиб кетаверади. Ёшроқ галлактикалардаги қора туйнук унча ко'п юлдузларни ютмагани учун оқ рангда, о'ртача ёшдаги галлактикаларда қизил рангда ва энг ко'п юлдузларни ютган, энг қизиган қора туйнук (у олимларни фикрича "со'нган") қора рангда бо'лар экан.Қуръондан биз биламизки жаҳаннамнинг ёқилг'иси тош ва одамлардан бо'лади. Юлдузнинг ҳам асоси тош бо'лса керак. ундан ташқари жаҳаннам мин йил қиздирилади ва оқ рангга киради, со'нг яна минг йилда қизил ва охирги учинчи минг йилликда қора рангга киришини ҳам биламиз, ва яна мулк сурасида ҳам, манимча 5- оятида юлдузларни шайтонга отиладиган тош эканлиги ва жаҳаннамни шайтон учун ҳозирлаб қо'йилгани (айни дамда аниг'ини Тасвири Ҳилолдан топиб ёзишни иложиси бо'лмади) кетма кет келган. ҳамда ко'пгина ҳолларда одамни биринчи қават осмондаги ерга тушурилгани ва кофирларни жаҳаннамга улоқтирилиши, ёки ташланишини эшитганмиз. Демак Жаҳаннамни ҳам биринчи қават осмонда (яъни Ер ва юлдузлар жойлашган биринчи қават осмонда) деб билишлик мумкинми?Энг асосий саволим уша қора туйнук деб атаётганимиз Жаҳаннам бо'лиши мумкинми? Ахр галлактикадаги барча юлдуз-у сайёралар унга томон ҳаракатланиб кетаяптику! Бу саволим учун узур. Лекин ҳақиқатдан ҳам у жаҳаннам бо'лса, кофирларга, Аллоҳга ишонмайдиганларга, Исломга кирмаганларга яна битта жуда катта далил ва сабоқ топилган бо'ларди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз айтган “олимлар”нинг гапи тахминдан иборат. Жаннат ва дўзах ҳақидаги гаплар фақат оят ва ҳадисда келгандагина ишонилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat