Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Амакимнинг уйланишига фарзандлари қаршилик қилишяпти

17:31 / 11 октабрь | Алий | 1166

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир амаким бор. Хотини оламдан ўтганига 3 йилдан ошди. Амакимнинг ёшлари 51да. 4 нафар фарзанди бор. Шундан бири ўғил. Қолгани қиз (турмушга чиқишган). Амаким ёлғиз ўғли билан яшайди. Барибир уйда аёл киши бўлиши керак экан. Амаким уйланмоқчи, аммо бунга фарзандлари қаршилик кўрсатишмоқда. Шу кунгача фарзандларини раъйига қараб уйланмаган эди. Фарзандларига қанча тушунтирсак ҳам тушунишмай, йўқ, деб туриб олишган. Нима қилишга ҳам ҳайронмиз. Бирор бир маслаҳат берсангизлар. Илтимос!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У фарзандлар фарзандми ёки отами?! Уларни шу кунгача фарзандлар катта қилганми ёки отаси катта қилганми?! Бу борада отага қаршилик қилишнинг ўзи отага оқ бўлиш ҳисобланади. Улар охиратларидан қўрқишсин. Шу ҳолатда отасини уйлантириш фарзандларнинг зиммасидаги отасининг вожиб ҳаққи ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat