Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шундай қилиш жоизми

09:59 / 22.10.2019 | Sherzod | 2466

Ассалому алайкум! Мен АЛЛОХ қодир қилганча ибодатдаман ва имкон қадар шариат қайтарган нарсадан қайтишга харакат қиламан.1 саволим шуки мен хофизликга яни қўшиқ айтишга жуда қизиқаман ва бир нечабор тўйларда айтганман шу ишим жоизми хофизликни келажакда касб қилиб олсам бўладими.2 мен яқинда АЛЛОХ насиб этса уйланмоқчиман тойни ихчам ароқ ва бошқа спиртли ичимликсиз карнай сурнайли қилиб хофиз айтиб ўтказсам бўладими.3 фудбўл спорти хақида турли фикирлар эшитганман мусулмон одам ўйнаши жоизми.4 шу вақтга қадар 4та самовий динлар келганигини тарихдан биламиз билгаларим яхудий,насроний,ислом яна бирини айтиб юборсангиз.5 тарихда авлиё ва пирлар ўтганилгини биламиз.авлиё деб кимлар айтилади,пирлар деб кимлар айтилади.6 биз томонларда илгир деган нарса бор яни илгир томоқдан бирор нарса оладиган аёлга айтилади асосан ёш болаларни кўп оборишади бирор нарса томоғига тиқилиб қолса гўё илгир тозалармиш шу илгирларга ишониш керакми буларни шариатда хукми қандай,7медитсинский спиртни томоқ оғриганда томоққа қўйса бўладими.жавобингиз учун олдиндан рахмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз эмас.
2). Тўйни қандай ўтказиш масаласида “Бахтиёр оила” китобини олиб ўқинг.
3). Соғлом бўлиши учун ўйнаш жоиз. Ютқазган тараф пулини тўлашни шарт қилмасдан.
4). Аллоҳ таоло "Оли Имрон" сурасида марҳамат қилади:
 19. Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир. Китоб берилганлар фақат уларга илм келганидан сўнг ўзаро зулму ҳасад қилибгина ихтилоф қилдилар. Ким Аллоҳнинг оятларига куфр келтирса, бас, албатта, Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилувчидир.
Ибодатга сазоворлик ягона Зотга хос бўлганидан кейин дин юритиш ҳам ягона Зотнинг иши бўлиши керак-да. Ўша Зотга сиғиниш, Унинг амрларига бўйсуниб, айтганларини қилиб яшаш услуби ҳам бир хил бўлиши керак. Шу боисдан:
«Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир».
Аллоҳнинг ҳузурида Исломдан бошқа дин йўқ. Яҳудий, насроний, буддий ёки яна бошқа ҳар хил динлар Аллоҳнинг ҳузурида эътиборини йўқотган динлардир. Уларга эътиқод ва амал қилганлар беҳуда юрибдилар.
Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин ақийда ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом ақийдасидир.
Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин шариат ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом шариатидир.
Дунёда Аллоҳ ягона бўлганидан кейин дин ҳам ягона бўлиши керак. У Ислом динидир.
Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳга тўлиқ бўйсунишидир.
Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таолога тўлиқ ибодат қилишидир.
Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таоло кўрсатган йўлдан юришидир.
Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таолони ибодатга сазовор ягона Зот деб тан олишидир.
Ислом бандаларнинг фақат Аллоҳ таолони ўзлари устидан ягона қоим турувчи деб тан олишларидир.
Мусулмонлардан бошқалар бу ҳақиқатни тушуниб етмайдилар, ихтилоф қиладилар. Уларнинг ихтилофлари сабабини келаси жумла баён қилиб беради:
«Китоб берилганлар фақат уларга илм келганидан сўнг ўзаро зулму ҳасад қилибгина ихтилоф қилдилар».
Аҳли китобнинг келишмовчилиги илмсизликдан, жоҳилликдан эмас. Уларга Аллоҳ томонидан илм келган эди. Улар Аллоҳнинг ягоналигини, ибодатга сазоворликда ҳам ягоналигини, бандаларнинг вазифаси нимадан иборат эканини яхши билар эдилар. Билиб туриб, ихтилоф қилдилар.
Яҳудийлик ва масиҳийлик тарихини ўрганган олимлар, ҳатто уларнинг ўз миллатларидан бўлган тарихчилар илмий баҳслардан сўнг шуни эътироф этишганки, бу икки диёнатдаги ихтилофлар ва мазҳабларнинг келиб чиқишига доир сиёсий тортишувлар ўзаро ҳасад ва сиёсий нуфузни ошириш мақсадида қилинган ҳаракатларнинг натижасидир. Демак, улар бу бузғунчиликларни билиб туриб, қасддан қилганлар. Шу боисдан ҳам:
«Ким Аллоҳнинг оятларига куфр келтирса, бас, албатта, Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилувчидир», – дейилмоқда.
Аҳли китобнинг ўзаро ҳасад ва душманлик туфайли ихтилоф қилишлари «Аллоҳнинг оятларига куфр келтириш» деб баҳоланмоқда. Куфр келтирганларга эса ҳисобни тез қилувчи сифатига эга бўлган Аллоҳ тезда жазосини беради. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).  
Одам алайҳиссаломдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача Аллоҳнинг наздидаги дин ягона Ислом динидир. Ҳамма пайғамбарлар Ислом динига чақирганлар. Кейинчалик ўша пайғамбар келган миллатлар динни бузиб яроқсиз ҳолга келтиришган. Ўша яроқсиз ҳолга келган динларни ўша миллат номи билан номлаб қўйилган. Аслида ҳамма пайғамбарлар бир бирларига биродардирлар. Ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилишга чақирганлар.
5). Ҳзратимизнинг “Руҳий тарбия” китобларини олиб ўқинг.
6). Саволингиз такрорий. “Излаш хизмати”дан фойдаланинг.
7). Бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat