Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо хакида

00:00 / 16.09.2011 | eski savollar | 680
Бандаларига Хакни, Куръонни тушириб муминлар учун рахмат ва шифо килиб куйган Аллох СВТ чексиз хамду санолар булсин. Умматларига Хакни етказиб уларга икки дунё саодатига эришишларига сабабчи буладиган Пайгамбаримиз Мухаммад с.а.w чекчиз дуруду саловотлар ёгилсин. Сизу бизларни яхши тарбиялаб Каломларнинг Олийси булмиш Куръону Каримни калбларимизга жо булишига сабабчи булган ота-оналаримиз ва устозларимизга Роббимизнинг чексиз рахматлари ёгилишини сурайман. Колаверса Сизларга беминнат бераётган жавобларингиз учун Аллох СВТ дан улкан ажрлар сураб коламан (Амин). Хурматли кори акаларим Сизларга яна бир савол билан мурожаат килишимга рухсат бергайсиз. Ёдлашни осонлаштирувчи омиллар сифатида курсатиб утилинган машхур "Ёд олиш дуосида" келтирилган дуони арабча матнида укиш керакми ёки узбек тилида укисак хам булаверадими.Жавобингиз учун олдиндан рахмат Аллох узининг хак йулида собиткадамлардан килсин (Амин).

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом. Араб тилини билган кишилар арабчасини ўқиганлари яхши, тил билмаган кишилар мазмунини айтиб дуо қилганлари яхши. Зотан, дуодан мақсад маълум лафзларни такрорлаш эмас, балки Аллоҳ таолога бандалик изҳор қилиш, У Зотдан ўзимиз учун керакли ҳожатларни сўраб илтижо қилишдир. Ҳар қайси ҳолда ҳам дуода қалб ҳозир бўлиши муҳим ҳисобланади. Фурсатдан фойдаланиб, араб тилини билаган кишилар учун мазкур дуонинг арабча матнини эътиборингизга ҳавола қилишга ижозат бергайсиз.....................اللَّهُمَّ ارْحَمْنِي بِتَرْكِ الْمَعَاصِي أَبَدًا مَا أَبْقَيْتَنِي وَارْحَمْنِي أَنْ أَتَكَلَّفَ مَا لاَ يَعْنِينِي وَارْزُقْنِي حُسْنَ النَّظَرِ فِيمَا يُرْضِيكَ عَنِّي، اللَّهُمَّ بَدِيعَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ ذَا الْجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ وَالْعِزَّةِ الَّتِي لاَ تُرَامُ أَسْأَلُكَ يَا أَللهُ يَا رَحْمَنُ بِجَلاِلِكَ وَنُورِ وَجْهِكَ أَنْ تُلْزِمَ قَلْبِي حِفْظَ كِتَابِكَ كَمَا عَلَّمْتَنِي وَارْزُقْنِي أَنْ أَتْلُوَهُ عَلَى النَّحْوِ الَّذِي يُرْضِيكَ عَنِّيَ اللَّهُمَّ بَدِيعَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ ذَا الْجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ وَالْعِزَّةِ الَّتِي لاَ تُرَامُ أَسْأَلُكَ يَا أَللهُ يَا رَحْمَنُ بِجَلالِكَ وَنُورِ وَجْهِكَ أَنْ تُنَوِّرَ بِكِتَابِكَ بَصَرِي وَأَنْ تُطْلِقَ بِهِ لِسَانِي وَأَنْ تُفَرِّجَ بِهِ عَنْ قَلْبِي وَأَنْ تَشْرَحَ بِهِ صَدْرِي وَأَنْ تُعْمِلَ بِهِ بَدَنِي لأَنَّهُ لاَ يُعِينُنِي عَلَى الْحَقِّ غَيْرُكَ وَلاَ يُؤْتِيهِ إِلاَّ أَنْتَ وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ

Топ рейтинг www.uz Openstat