Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат олдида Қуръон ўқиш

00:00 / 24.09.2008 | eski savollar | 414
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Мен толиби илмман. Бир домладан Қуръонни ўрганаман. Ҳар доим масжидга жамоатга чиққанимда устозим мендан жамоатни олдида Қуръон тиловат қилиб беришимни сўрайди. Мен Қуръон ўқиганимда қандай ўқиётган эканман, тўғри ўқияпманми деган хаёл билан Аллоҳ розилиги учун эмас, бошқаларни фикри билан қизиқиб қоламан. Ҳаяжонланиб доим адашаман.Ўқимай десам, пайғмбаримиздан ривоят қилинган 3 кишини ҳукми эсимга келиб 3- киши бўлиб Аллоҳдан юз ўгирмаяпманмикан деб ўйлайман. Нима қилай маслаҳат беринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўқийдиган оятларни кўп такрорлаб олинг, аста-секин ўрганиб кетасиз. Турли хаёлларга борманг. Сиздан бошқалар ҳам шу ҳолга тушади.

Топ рейтинг www.uz Openstat