Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-она ҳидоят топмаган болса......:(

00:00 / 26.09.2007 | eski savollar | 716
, Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари!Муборак Рамозон Уммати Муҳаммадияга бароктлар келтирсин!Сиздан ниҳоят даражада муҳим саволлар со'рамоқчиман (бу каби ҳолатдагилар кам эмаслигини биламан)1. Бир мо'мин йигитга турмушга чиқдим. Қайнана-қайнатам ниҳоят даражада дунёвий, тавҳид калимасини этиб туриб, кетидан Ақоидга умуман зид гаплар гапиришади (Пай'гамбаримиз сав, Қур'он, Ислом ҳақида, наузибиллаҳ), барча ҳаромларни ҳалол қилиб қилишган, ҳалолларнинг аксарини ҳаром (масалан узун юбка кийиш). Ота-онам ҳам солиҳ инсонлар эмас. (Аллоҳ ота-оналаримизни ҳидоят этсин) Турмушдан аввал ота-онам имоним юзага чиққан маҳал яҳшигина азиятлар беришгани учун яширин амал қилишга тог'ри келган. у йигитда ҳам шундай бо'лган экан. Никоҳдан со'нг ҳорижга кетдик. Фарзандли бо'лишимизга қайнанам ко'ргани келдилар. Исломий ҳаёт тарзини яшашга ҳаракат қилаётганимизни ко'риб, катта жанжал қилдилар, мани ҳам аямадилар. Ҳуллас, неча кун турган болсалар ҳар куни бир неча марталаб уруш-жанжал. Турмуш ортогим ва'да қилгандилар "ҳимоя қиламан" деб. Афсус, кучлари етмади. Тошкентга қайтдилар, лекин ҳалигача қо'лларидан келганча азият берадилар. Ҳозир уларга билдирмай исломий тарзимизда яшашга ҳаракат қилайпмиз. Агар турмуш о'ртог'им динимни яшашим учун мани ҳимоя қила олмасалар, оиламни бузишим то'г'ри бо'ладими? (бу ог'ир бир чора) (чунки бир кунмас бир кун қайнана қайнатамлар б-н то'қнашамиз)2. икки ҳадисдан озимнинг ҳолатим учун ҳулоса чиқара олмаяпман, илтимос ёрдам беринг:"Аллоҳ о'зига ширк келтирмай ибодат қилишни ва ота-нага яҳшилик қилишни буюрди""Қиёмат куни молингни қаердан топиб қаерга сарф қилганинг ҳақида сораласан".ота-она ҳаромга сарф қилишлигини била туриб, уларга пул юбориш, ҳаромга сарф қилишми? Улар шариатга мувофиқ болмаган нарсалар (масалан, ношарий либослар) юборишимизни талаб қилишса, қандай ё'л тутишимиз керак? (Бундай қилишлик жоиз эмас деб о'йладим-у, Иброҳим ас оталарини будҳонага елкаларида ко'тариб борганлари эсимга тушиб, иккиланиб қолдим).Жавобингиз учун раҳмат! саволимни муфассал ифода эта олмаганим учун узр сорайман. Аллоҳ барчамизни Ҳақ Динда Собит айласин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ сизларга сабр берсин, мазкур ота-оналарга инсофу тавфиқ берсин! Сизлар уларга гапи ўтадиган иймонли одамлардан ёрдам сўранглар. Ўша одамлар мазкур ноинсофларга насийҳат қилишсин. Сизларнинг ишингиз тўғри эканини англатишсин.- Албатта, оила бузулишига етиб бормасли керак. Аммо динни ва унинг аҳкомларини поймол қилишга етиб борадиган ҳолат бўлса, бошқа илож қолмайди.- Дунё ишларида ота-она кофир бўлса ҳам яхшилик қилишга тавсия бор. Мазкур ёрдамлар кўнгилларингизни хижил қилса, уларни озайтиришга ўтиш ўзингизнинг ишингиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat