Ва алайкум ассалом! Қайтаришга қўлидан келадиган ҳар бир инсон қайтармагани учун гуноҳкор бўлади. عَنْ بُرَيْدَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ لَعِبَ بِالنَّرْدَشِيرِ فَكَأَنَّمَا صَبَغَ يَدَهُ فِي لَحْمِ خِنْزِيرٍ وَدَمِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким нардашир ўйнаса, худди қўлини чўчқанинг гўшти ва қонига ботиргандек бўлади», дедилар». Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Шарҳ: Бундан чўчқанинг гўшти ва қони қанчалик ҳаром бўлса, нард ўйнаш ҳам шунчалик ҳаром экани келиб чиқади. عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ لَعِبَ بِالنَّرْدِ فَقَدْ عَصَى اللهَ وَرَسُولَهُ Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким нард ўйнаса, батаҳқиқ, Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлибди», дедилар». Шарҳ: Шахмат, карта, ошиқ ва шунга ўхшаш ўйинлар ҳам нард каби, ҳаром бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!