Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот

00:00 / 27.09.2007 | eski savollar | 4117
Ассалому алайкум Шайх Хазратлари,ушбу мубрак Рамазон ойида закот беришни ният килган эдим. Ушбу фарзнинг мукаммал адо этишга интилиб Сиз Хазратларига 2 дона савол билан мурожаат килмокдаман:1. Карз учун берилган пулдан хам закот чикариладими?2. Менинг бир якин кариндошим мендан пул карз олган эди. Унинг моддий ахволи закот бера оладиган даражада эмас. Мен шу кариндошимга карз олмасидан олдин унга закот беришликни касд килган эдим. Энди мен хисобланган закот пулини уша карздан чикариб кечиб юборсам буладими?Ушбу Рамазон ойининг ганиматлигидан,уз вактида закотимни бериб олишни Оллохдан сураб коламан.Оллох умрингизга баракалар берсин,гоибона мухлисингиз Авазбек

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қарзнинг қайтарилишига ишонч бўлса, берилади. Ишонч бўлмаса, берилмайди. Қайтиб берилса, ўшанда берилади.- Закотнинг ҳисобидан қарзни кечиб бўлмайди. Закотни қарздорга берганда, у қарзимга деб қайтарса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat