Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен учун муҳим саволлар

15:27 / 10.11.2019 | Azizbek | 3002

Ассалому алайкум! 1). Пайғамбаримиз (с.а.в) бир куни бир тешикли девор олдидан ўтаётганда, ўша тешикдан эр хотинни кўриб қолиб, дарҳол ўша девор тешигини суваб қўйган эканлар. Аслида бу ҳадис саҳиҳми? Бу қанчалик тўғри? Асли ҳолат қандай бўлган?

2). Биламизки аёл билан жинсий алоқадан кейин ғусл фарз бўлади. Лекин бундай ҳолат бўлмаган вақтларда, аниқроғи баъзи вақт хаёлидан ўтказса ёки куну тун хаёлида худдики шу иш билан шуғулланаётган бўлса, бундай ҳолатда ҳам ғусл қилиш шартми? Эшитишим бўйича бундай ҳолларда ҳам жинсий олатдан ҳам бироз суюқлик чиқаркан, бундай ҳолларда ғусл фарз бўладими? Бундай ҳолат тез-тез бўлиб турсачи, ғусл қилиш керакми? Ғуслни қилмасдан таҳорат олиб намоз ўқиса намози дуруст бўладими?

3). Бизни жойда динни тушунмайдиганлар ҳам бор. Ўзларича худди авлиё деб тутиб, одамларга у қил бу қил деб ақл ўргатади. Шундай одамларни шундай вақтларда сўкиб-сўкиб ташлаб, мажағлаб ташлагим келади. Чунки улар динни билмайди. Саводсиз ахмоқ одамлар. Уларни ўзим додини берсам дуруст бўладими? Бундай инсонларга бошқа тоқатим йўқ.

4). Каффорат ҳақидаги маълумот берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бундай ҳадис борилигини билмаймиз.

2). Маний чиқса ғусл вожиб бўлади.

3). Билмадик.

4). Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг.

 http://fiqh.uz/maqola/819

Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat