Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тиловатдаги вақфларга доир

00:00 / 28.09.2011 | eski savollar | 736
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.Муҳтарам устозлар!Баъзида домлалар, толиби илмлар тиловат қилганда бизлар вақф қилиш жоизлигини билмаган жойларда тўхтаб нафас олганларига дуч келиб, ҳайрон қоламиз (улар нафас ростлагандан кейин ўша жойнинг охирини қайта тиловат қилишмайди). Мисол: Бақаранинг 23-оятида “...вадъу шуҳадаакум мин дуниллаҳ (тўхталади) ин кунтум содиқийн”; ёки Йа-сийнда 47-оятда “...а нутъиму маллав йашаауллоҳу атмаъаҳ (тўхталади, нафас олинади) ин антум фи дзолалим мубийн”, ва шу қаторда яна бир мисол – Фотиҳа охиридаги “сироталлазина ъанъамта ъалайҳим (тўхталади) ғойрил мағдзуби ъалайҳим ...”. Бу ҳол кўп учрайди. Бизлардаги маданий мусҳафларда бу жойларда ҳеч қандай вақф белгиси йўқ. Биз фақат толиби илмлардан ва кичик устозлардан билганимиз шуки, “вақф жойлардан бошқасида тўхтаганда охирги бир-икки калима қайта такрорланиб қўшиб ўқилади (бизнинг китобларда жим, сод, қоф, мим ва сактада син белгилари бор – уларнинг ҳаммаси ҳақида кичик устоздан тўлиқ маълумот ҳам ололмаганмиз). Лекин бу айтилгандек тўхташлар бизларда савол туғдирмоқда. Бу ердаги айтилган нарсалардан, иншааллоҳ, энди сизга бизнинг ҳолатимиз аён. Камчиликларни тўлдиришда дарс ва кетидан дуолар ила ёрдам берсангиз. Сизлар ҳақингизда дуодамиз ва дуоларингизга муҳтожмиз.Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим.Ва алайкум ассалом. Қуръон ўқишда мусҳафларда кўрсатилган белгиларга риоя қилиш лозим. Айрим мутаҳассис кишилар, араб тили, тафсир ва қироат илмларидан етарли билимга эга бўлган қорилардан агар сиз билган мусҳафларга кўра вақф аломати йўқ ўринда тўхташ кузатилса, бунда у маълум билимга асосланган бўлиши ҳам мумкин.Сиз ўзингиз олган таълим асосида иш кўраверинг, ўша ўзи тўғри. Кўпчилик кишиларда илм етишмаслиги ёки бепарволик сабабидан қироат асносида вақф қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари кузтилиши бор. Агар лозим бўлса, бу нарсани уларнинг ўзларига одоб билан, савлога ўхшаш оҳангда етказиб қўйилса, яхши бўлади. Аммо "Фотиҳа" сурасидаги сиз айтган жойда вақф қилиш ҳам, қилмаслик ҳам мумкин. Чунки, "бисмиллаҳ"ни "Фотиҳа"дан санамаган уламолар наздида мазкур ўринда оят тамомланган ҳисобланади. Дуода бардавом бўлинглар, биз ҳам дуодамиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat