Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Басмалани кушиш.

00:00 / 07.01.2012 | eski savollar | 874
Ассалому алайкум ва рахматуллох Хасанхон кори,устоз.Мунаввар корини Тажвид ул-Куръон китобларида,Куръони Каримни 11 та сурасига Бисмиллаахир-рохмаанир-рохиими ни охиридаги мими сура бошидаги сукунлик харфга кушиб укилади дейилган.Шу 11 та сурани ичида Фотиха сураси хам бор.Менинг саволим шуки,намозда Фотиха сурасини укишдан олдин,бизни ханафий мазхабида Басмала ичида айтилади.Шунинг учун табийки уни фотихага кушиб укилмайди,яъни масалан Бисмаллаахир-рохмаанир-рохиимил-хамду лиллаахи Роббил-ааламиинар-рохманиир-рохиими,маалики явмидиииин деб атилмайди.Балки ичида Басмала алохида айтилади,кейин овоз чикариб Алхумду ни кироат килади.Аммо кироати махфий укиладиган намозларда еки жахрий намозларни учинчи ва туртинчи ракаатларида Басамала ни мими Алхамду га кушиб укиладими еки алохида кироат килинадими?Жавоблар учун ташаккур.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Тавба сурасидан бошқа барча сураларнинг аввалида басмала айтиш лозимлиги ва уни сура аввалига қо'шиб о'қиш ҳам, қо'шмай о'қиш ҳам мумкинлиги барча тажвид ва қироатга доир китобларда та'кидланади. Шунингдек, басмалани васлия ҳамза билан бошланган сураларга қо'шилганда васлия ҳамза тушиб қолиши ҳам алоҳида эслатилади. Жумладан, Фориҳа сурасига басмалани қо'шиб о'қиладиган бо'лса, васлия ҳамза ҳаракати билан бирга тушиб қолиши ҳам айтилади. Бу ма'лум ва машҳур гап. Биринчи устозимиз отамиз раҳматли бизга Фотиҳа сурасини о'қитганларида ана шундай икки хил тарзда о'қитганларини ҳам эслайман. Мубин қори аканинг қироатларига келсак, у кишининг қироатларини биз о'зимиз кассетадан рақамли жиҳозга олиб, сайтга қо'йганмиз. У киши бизга катта устоз бо'ладилар. У киши ҳам Фотиҳа ва бошқа сураларни юқорида айтилгандек икки суратда о'ргатганлар. Энди асосий масалага келсак, мен Мунаввар қори р.а.нинг китобидаги икки нуқтани назарда тутган эдим: 1. "Жавоб:ﺍﻟﺮﺣﻴﻢ нинг мими Қуръони карим сураларидан 11 суранинг бошидаги сукунлик ҳарфларга қоъшилиб оъқилади." Бу жумладан басмалани қо'шиб о'қиш лозимдек тушунилади ва ко'пчилик шундай тушуниб, бу ҳақда со'раб юради. Агар масала юқорида биз ко'рган шаклда ёритилганида, то'г'рироқ ва равшанроқ бо'лар эди. 2. " Жавоб:ﺍﻟﺮﺣﻴﻢ нинг мими 9 суранинг бошида вақф қилиниб, сукун билан оъқилади." Ушбу қоидани бошқа китобларда ко'рмадик. Бизнингча, бу о'ша сураларнинг биринчи оятларининг мазмунидан келиб чиқиб айтилган гап бо'либ, уларни басмалага қо'шиш қандайдир номуносиб ко'рилган бо'лса керак. Валлоҳу а'лам.

Топ рейтинг www.uz Openstat