Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Öлимни унутмаслик

00:00 / 28.09.2011 | eski savollar | 676
Ассалому алайкум.Ҳазрат, биз öлимни кöп эслаган вақтлар ибодатларимизда қöрқув-умид, хушу пайдо бöлади, Пайг'амбаримиз (с.а.в) "Лаззатларни кесувчи (öлим)ни кöп эсланглар" деганлар.Бошқа ривоятларда ҳам öлимни унитмасликни кöп öқиганмиз.Лекин, биз ёшлар келажакка интилишимиз керак. Биз бу икки холатни қандай бог'лашимиз мумкин. Öлимни унитмасликка ҳаракат қилсак келажак ҳаётга интилишимиз, орзу-ҳавас пасаяябди. Бошқа замонавий ёшлар олдида нотаниш оламда яшайдигандек бöлябмиз. Ёки биз тöг'ри тасарруф қила олмаябмизми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки, у(саҳоба)ларни бирор ишга амр қиладиган бўлсалар, тоқатлари етадиган амалга амр қилар эдилар. Улар:«Эй, Аллоҳнинг Расули, биз сизга ўхшаган ҳолатда эмасмиз. Албатта, Аллоҳ сизнинг олдингию кейинги гуноҳларингизни мағфират қилган», дедилар. Шунда, У зот ғазабланар эдилар. Ғазаблари юзларидан билинар эди ва: «Сизларнинг энг тақводорингиз, Аллоҳни энг яхши билувчингиз менман!» – дер эдилар!»Икки ҳадисни Бухорий ривоят қилганлар.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадисларида ҳам Ислом дини осон дин экани, унда одамларнинг тоқатидан ташқари таклифлар бўлмаслиги баён этилмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни тоқатларидан ташқари амални қи-лишга амр қилмас эдилар. Саҳобаи киромлар кўпроқ амал қилиб, кўпроқ савоб олиш иштиёқи билан ёнар эдилар. Аммо, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни хоҳлаб турган даражаларидаги амалларга буюрмас эдилар. Саҳобаларнинг кўпроқ амал қилиб, кўпроқ савоб олиш иштиёқлари устун келиб, хаёлларига келган гапни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтишга журъат қиладилар: «Эй, Аллоҳнинг Расули, биз сизга ўхшаган ҳолатда эмасмиз. Албатта, Аллоҳ сизнинг олдингию кейинги гуноҳларингизни мағфират қилган», дедилар».Яъни, Сиз гуноҳи йўқ зотсиз, лекин шундоқ бўлса ҳам, ибодатни кўп қиласиз, биз сизга ўхшаган гуноҳи кечирилган одамлардан эмасмиз, гуноҳларимиз кўп. Шунинг учун, бизга изн беринг, кўпроқ ибодат қилайлик, демоқчи бўлдилар. Бундан саҳобаи киромларнинг кўп тоат-ибодат қилишга рағбатлари кучли эканлиги кўриниб турибди. Шу билан бирга, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан изн бўлмагани учун кўп ибодат қила олмай юрганлари ҳам билиниб турибди. Сиртдан қараганда бу ҳар қанча мақтаса арзигулик рағбат. Пайғамбаримиз шундоқ қилдиларми? Йўқ! Ундоқ қилмадилар. Бундай пайтларда: «Ул зот ғазабланар эдилар. Ғазаблари юзларидан билинар эди».Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўта ҳалимликларини, Аллоҳ учун бўлмаса ҳеч қачон ғазабланмасликларини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ғазабланишлари анча нарсадан да-рак беради. Амр қилинган нарсага бўйсуниб бажаравермасдан турли таклифлар киритиш яхши эмаслигини билдиради. Нима учун саҳобаларнинг кўпроқ ибодат қи-лиш рағбати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғазабларини чиқарди? Чунки, улар, Аллоҳ ва Расул амр қилган ишларни оз санаб, ўзларига зиёда қилмоқчи бўлдилар. Янада мушкулроқ амалларни ўзларига вазифа қилиб олмоқчи бўлдилар. Бу эса, доимо хатога бошлайди. Аллоҳ таоло бандаларига нима муносиб эканини Ўзи яхши билади. Аллоҳ таоло бандаларига қанча миқдорда ибодат муносиб эканини ҳам яхши билади. Шунинг учун, инсоннинг ўзига, тоқатига яраша амалларга буюради. Агар инсон бутунлай намоз ўқиб, рўза тутиб ёки шунга ўхшаган амалларни қилиши керак бўлганида, уни фаришталарга ўхшатиб емайдиган, ичмайдиган, уйланмайдиган қилиб яратар эди. Шунингдек, еб-ичиб, жинс билан машғул бўлиб, ҳайвонлик даражасида юравериши керак бўлганида, унга ақл бермас, Пайғамбарлар юбормас, ки-тоблар туширмас ва шариатлар жорий қилмас эди.Шунинг учун ҳам, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг амрини бажармаганлардан қанчалик ғазаблансалар, Аллоҳнинг амрига зиёда қилишни хоҳлаганлардан ҳам шунчалик ғазабланар эдилар. Ушбу ҳадисда зиёда ибо-дат қилишга изн сўраган саҳобаи киромлардан ғазабланишлари ҳам шундан. Ул зот уларга:«Сизларнинг энг тақводорингиз, Аллоҳни энг яхши билувчингиз менман!» дер эдилар.Яъни, бирортангиз менчалик тақводор бўла олмайсиз, менчалик Аллоҳни таний олмайсиз. Нега энди мен қилмаган ибодатларни қилмоқчи бўласиз?!Демак, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида келган ибодатдан ортиқча ибодат қилиш нотўғри ҳисобланади.

Топ рейтинг www.uz Openstat