Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Баъзи тушунчаларнинг маъноси

00:00 / 21.12.2009 | eski savollar | 533
Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари. Сизга 4 та саволим бор эди. Илтимос уларга жавоб берсангиз.1. Сабрнинг бошланиши ва охирги чегараси шариатда қандай белгиланган? Ғаззолийда "Сабр ҳаромдир" деган гап бор, шунинг изоҳи қандай?2. Кечиримли бўлишнинг чегараси хусусида: "Ўнг юзингга уришса, чап юзингни тут" деган гапни қандай тушуниш керак? Бу ҳамма учунми? Ахир бундай қилинса золимларга кўпроқ ён босилган бўлинмайдими?3. "Савдо қилсанг савобдир" нақлини қандай тушуниш керак? Бунда гуноҳга ўтиш ҳам мумкин-ку?4. "Мени ғийбат қилсалар, гуноҳим тўкилади" деган тушунча қанчалик тўғри?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

2. Ъиз келтирган гап мусулмонларга оид эмас. Бу гап хиристианларники. Бизда кечиримли бўлишга чақириш билан бирга тажовуз қилганга қилган тажовузига яраша жавоб беришга рухсат этилган. 3. Бунда савдони шариатга мувофиқ олиб бориш кўзда тутилган.4. Чунки, қиёматда ғийбатга қолганчининг гуноҳидан ғийбатчига юкланади.

Топ рейтинг www.uz Openstat