Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёрдам беринглар

05:53 / 28.08.2021 | otabek | 1645

Ассалому алайкум! Бор ёғи 1-2 ҳафта авваллари иймоним тақвоим ўрта даражада эди, Аллоҳнинг инояти билан иймоним кучая бошлади, нафл ибодатлар, таҳажжудлар, тинимсиз дуолар, нафл розаларим копайганди, ҳатто шу даражага етдимки Аллоҳдан чин ихлос ила нмаики сўрасам ўша кунни ўзида узоғи эртасига ижобат бўла бошлаганди, бу нарса 1 ҳафта у ёқ буёғи давом этди, мен кибрга кета бошладим, ўзимни Аллоҳни валий зотларидек ҳис эта бошладим, бошқалардан ўзимни баланд тута бошладим, кибримга нафсимга қарши курашишга бел боғладим, аммо мағлуб бўлдим. Номаҳрам билан танишиб қолдим у билан севишдик, мана икки ҳафтадирки гаплашяпмиз, Иймоним заифлашиб кетти Намозларимга этиборсизман Нафлларни қўя туринг ҳатто суннат намозларига ҳам дангаса бўлиб кетяпман. Юрагим Қуръон билан эмас қўшиқ билан тинчланадиган бўлиб қоляпти, сиқилсам ғамга ботсам фахш лавҳалардан бошқа нарса менга ёрдам бермаяпти гўё. Силаи раҳм қилмай қўйдим ҳамма мендан ҳафа ишларим юришмай қўйди ҳаловатим йўқ. Илтимос устозлар менга ёрдам беринглар нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тавба қилинг. Аллоҳга тақво қилинг. Кибрдан сақланинг. Шариатга амал қилиб, номаҳрамлар билан алоқаларингизни тўхтатинг. 

عن حذيفة ، رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم : النظرة سهم من سهام إبليس مسمومة فمن تركها من خوف الله أثابه جل وعز إيمانا يجد حلاوته في قلبه . هذا حديث صحيح الإسناد ولم يخرجاه 

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Назар шайтоннинг заҳарланган ўқларидан бир ўқдир. Ким Аллоҳдан қўрқиб уни тарк этса, Аллоҳ таоло унинг мукофотига қалбида ҳаловатини топадиган иймонни ато қилади».
Ҳоким ривояти.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар:

«Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилгандир. Икки кўзнинг зиноси назар солишдир. Тилнинг зиноси гапиришдир. Икки қулоқнинг зиноси эшитишдир. Икки қўлнинг зиноси ушлашдир. Икки оёқнинг зиноси юриб боришдир. Нафс орзу ва иштаҳа қилади, фарж эса, уни ё тасдиқлайди, ё ёлғонга чиқаради». 

Солиҳларнинг сафига қўшилинг. Аллоҳ таоло бу иш муҳим эканлиги учун ояти билан буюрган. Кўпроқ рўза тутинг, зикр ва истиғфорларда бардавом бўлинг. Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ وَكُونُواْ مَعَ الصَّادِقِينَ۝

119. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар! деб марҳамат қилади.  
Ашраф Али Таҳонавийнинг охирги ўринбосарлари Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳининг муриди ҳикоя қилади : «Мен, бир биродаримиз ва устозимиз Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳ билан бир устознинг зиёратига бормоқчи бўлиб, уйдан чиқдик. Борадиган жойимиз унчалик узоқ эмасди, лекин Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳ кексайиб қолганлари учун таксига чиқсакмикин деб, уй олдида бир оз тўхтаб қолдик. Ўн-ўн беш қадам нарида бир такси турар, ҳайдовчиси эса бизни кузатиб турарди. Маслаҳатлашиб, таксида борадиган бўлдик. Ҳайдовчи у томон юрганимизни кўриб, машинасининг эшикларини очиб, бизни кутиб олди. Машинага ўтиргач, Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳ «Аллоҳ таоло Ўзи ҳохлаган кишисини (пайғамбарликка) танлаб олур ва Унга илтижо қилувчи кишини ҳидоят қилур» деган оятни ўқиб, шундай дедилар: «Аллоҳ таоло пайғамбар, расул ва баъзи валий бандаларини улардан бирор ҳаракат бўлмай туриб ҳам Ўзига дўст қилиб олади. Шу тариқа улар Аллоҳ таолонинг муқараб бандаларига айланадилар. Бироқ, яна баъзи бандаларни Аллоҳ таоло мана шу ҳайдовчи каби кузатиб туради. Агар улар Аллоҳ таоло томон юрсалар, ҳайдовчи бизга машинасининг эшикларини очгани каби, Ўзининг раҳмат эшигини очади, Ўзи томон интилган бандаларни мақсадларига эриштиради. Агар бошқа йўлни ихтиёр қилишсалар, уларни ўз ҳолига ташлаб қўяди», дедилар. Кун иссиқ эди. Ҳайдовчи машинанинг кондиционерини ёқиб қўйди, лекин машинанинг салони ҳадеганда совийвермади. Ҳайдовчи йўлдан кўзини узмай: «Бирортангиз томондаги ойна очиқ шекилли, илтимос, беркитиб қўйинглар», деди. Ростдан ҳам, шеригимиз томондаги ойна очиқ экан, уни беркитиб қўйдик. Ойналар ёпилгач, машинанинг ичи яна ҳам исиб кетгандек бўлиб, бироз беҳаловат бўлдик. Бироқ, сал ўтмай машинанинг ичи салқин бўлиб қолди, жонимиз кириб, баданимиз роҳатланди. Шунда Аброрулҳақ роҳматуллоҳи алайҳ “Раъд” сурасидаги «Иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?» оятини ўқидилар, сўнг «Иссиқ кунда ҳамма сўлим-салқин жойга қочади. Бироқ, Аллоҳнинг зикри қалб учун салқин жойдан-да роҳатлироқдир. Зикр – гўё иссиқдан беҳаловат бўлган қалбнинг кондиционеридир. Лекин

العينان نافذتا القلب

«Кўзлар қалбнинг деразаларидир» дейилган. Агар инсоннинг кўз деган ойнаси ҳаромдан, қулоқ деган ойнаси беҳуда гап-сўзу шайтоннинг нағмаларидан, оғиз деган ойнаси ғийбату бефойда сафсаталардан ёпилмас экан, зикр қалбга ором бағишлай олмайди», дедилар».
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Қайси бир мусулмоннинг назари бирор аёл кишининг чиройига тушиб, ундан кўзини юмса, Аллоҳ у учун ҳаловатини топадиган ибодатни беради” дедилар». Ҳадиси қудсийда:“Номаҳрамларга қараш Иблиснинг заҳарланган ўқларидан бир ўқдир. Ким мендан қўрққанлигидан ўша қарашни тарк қилса, эвазига қалбида ҳаловатини топадиган иймонни ато қиламан” дейилган. 
Табароний ва имом Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам! 


Топ рейтинг www.uz Openstat