Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон Каримдан маълум оятларни тиловат қилиш

00:00 / 17.10.2011 | eski savollar | 929
Қори акалар!Аллоҳ қилаётган ҳайрли ишларингизда, ко'п ажру-савоблар берсин! Ма'лумки, маросимларда қориламиз Қур'они Каримни тиловат қилганда, бир суранинг қайсидир оятларини о'қийди, о'ша оятларни о'қишда бир тартиб, қоида борми? Шунга керакли батафсил ма'лумотни қаэрдан топсам бо'лади?Бизнинг зурриётларимиздан Сизга о'ҳшаган қорилар чиқишни Аллоҳда го'йибона дуода со'раб қолишларингизни илтимос қиламан. Ассаломй алайкум!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим.Ва алайкум ассалом.Уламолар йиғилишларда, мажлсиларда тиловат қилишда ўша мажлисга мос, у ердаги йиғинга сабаб бўлган омил мавзусига тегишли оятларни ўқишни тавсия қилишган. Мисол учун, мотам муносабати билан ўтказилаётган маросимларда никоҳга доир оятларни ўқиш ёки унинг акси оятлар мазмунини тушуниб турган кишиларга бироз ноқулайик пайдо қилиши табии. Зотан, доимо Қуръон тиловатидан оятларнинг мазмунини тадаббур қилиш, улардан ваъз насиҳат олиш мақсад қилинади. Шунингдек, йиғинларда Қуръон ўқишда кишиларга малоллик келтириб чиқармаслик керак, етарли даражада, "яна озгина ўқиса эди", дейдиган миқдорда тиловат қилинса, яхши бўлади, Қуръонга нисбатан ҳурматни сақлашга сабаб бўлади. Бу борада тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун Қуръон илмига доир китоб ва мақолаларга мурожаат қилиш тавсия этилади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat