Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурондаги оятлар ва муртадлар хакида

07:59 / 20.08.2018 | АбуМубина | 4640
Ассаламу алейкум! ЁуТубе тармоғида Ўзбек масихийлари ва Ал Масих деган каналга кўзим тушиб қолди. У одам ислом динидан чиқиб насронийлик динини қабул қилган муртад ўзбек экан. Унинг видеолари асосан Исломни қоралашга қаратилган. Коментарияларида кўпчилик билан бахс қилятганини кўрдим. Исломни қоралаб пайғамбаримиз шаънига жуда оғир бухтон гаплар гапрябди. У айтябтики мен хам мусулмон эдим 5 махал намоз ўқир эдим, лекин Исо масихни топдим ва Насроний бўлдим диябди. Бу етмагандай сенлар инжилда қарама қаршилик бор дейсанлар. Мана Қуръонда хам қарама қаршилиик шунча деб қуйидагиларни келтирди: 1). Динда мажбурлаш борми? 2:256. Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради. Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлур. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир. 9:5. Бас, ҳаром ойлар чиққанда, мушрикларни қаерда топсангиз, ўлдиринглар, тутинглар, қамал қилинглар ва уларни ҳар жойда пойланглар. Агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларига қўйиб юборинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. 9:29. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиганларга, Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган нарсаларни ҳаром деб билмайдиган ва ҳақ динга юрмайдиган китоб берилганларга қарши, то улар бўйинсунган ҳолларида ўз қўллари билан «жизя» бермагунича, жанг қилинг. 9:73. Эй Пайғамбар, кофирлар ва мунофиқларга қарши жиҳод қил ва уларга нисбатан қаттиққўл бўл. Уларнинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон қайтадиган жой. 2). Исо вафот топганми ёки йўқ? 4:157 «Биз Аллоҳнинг Расули Масиҳ Ийсо ибн Марямни ўлдирдик», деганлари учун (уларни лаънатладик). Ҳолбуки уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди. У ҳақида ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашарлар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. 3:55. Аллоҳ: «Эй Ийсо, Мен сени вафот қилдирувчи ва Ўзимга кўтарувчиман ҳамда куфр келтирганлардан сени покловчиман ва қиёмат кунигача сенга эргашганларни куфр келтирганлардан устун қўювчиман. Сўнгра қайтиш жойингиз Ўзимга, бас, ихтилоф қилган нарсаларингиз бўйича орангизда Ўзим ҳукм чиқараман», деганини эсла 19:33. Менга туғилган кунимда ҳам, ўладиган кунимда ҳам ва қайта тириладиган кунимда ҳам салом бордир” деди. 3). Марямга нечта фаришта гапирган? 19:21. У: «Ана шундай, Роббинг айтдики, бу Мен учун осондир ва уни одамларга белги қилиш учун ҳамда Биздан раҳмат бўлиш учун, бу, ҳукми чиқиб бўлган ишдир», деди. 3:42. Фаришталарнинг: «Эй Марям, албатта, Аллоҳ сени танлаб олди, поклади ва оламдаги аёллардан устунлигингни ихтиёр қилди. 4). Аллоҳ оламни неча кунда яратди? 7:54. Албатта осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршни эгаллаган Роббингиз кеча ила кундузни қоплайдир. Уни шошилиб қувлайдир. Қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган қилиб яратди. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Робби–Аллоҳ буюкдир 10:3. Албатта, Роббингиз осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнг аршни эгаллаган Аллоҳдир. У ишнинг тадбирини қиладир. Унинг изнисиз ҳеч бир шафоатчи бўлмас. Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинглар. Эсламайсизларми?! 41:9. Сен: «Сизлар ҳақиқатан ҳам ерни икки кунда яратган зотга куфр келтиряпсизми ва Унга тенгдошлар қўшяпсизми?! Ахир У зот оламларнинг Робби-ку! 41:12. Бас, икки кунда етти осмонни барпо этди ва ҳар бир осмонга ишини ваҳий қилди. Биз, у яқин осмонни чироқлар-ла зийнатладик ва қўридик. Бу азизу ўта илмли зотнинг ўлчовидир. 5). Инсон нимадан яратилган? 15:26. Батаҳқиқ, Биз инсонни қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратдик. 16:4. У инсонни нутфадан яратди. Энди эса, у(инсон) очиқ-ойдин хусуматчи бўлиб турибди. 96:2. У инсонни алақдан яратди. 6). Неча минг йил? 32:5. У зот осмондан ергача барча ишнинг тадбирини қилур. Сўнгра ўша (иш) миқдорини сиз санаётган ҳисобда минг йилга тенг бўлган кунда Унга чиқар. 70:4. Фаришталар ва Руҳ Унинг ҳузурига миқдори эллик минг йил бўлган кунда кўтариладир. 7). Пайғамбарлар факат Иброхим авлодидан чиққанми? 29:27. Биз унга Исҳоқни ва Яқубни бахш этдик ва Пайғамбарлик ҳамда китобни унинг зурриётида бўладиган қилдик. Унга бу дунёда ажрини бердик. Албатта, у охиратда солиҳлардан бўлгай 16:36. Батаҳқиқ, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг», деб Пайғамбар юборганмиз. Бас, улардан баъзиларини Аллоҳ ҳидоят қилди. Баъзиларига эса, залолат ҳақ бўлди. Бас, ер юзида сайр қилиб юриб ёлғонга чақирувчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг. Шундай карама карши оятлар хакикатта мавжудми? Афсус илмим йўқлиги учун у билан бахслаша олмадим. Мен тафсири хилол ёки бошка китоб ўқишга имконим йўқ чунки мусофирдаман. Агар иложи бўлса ушбу оятларни шархлаб берсангиз. Аллоҳ рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! У ўзбек ўзи аҳмоқ бўлиб, ўзгаларни ҳам аҳмоқ бўлишга ва абадий дўзахий бўлишга чақирмоқда. Аллоҳнинг одати бир пайғамбар инсонларни динга чақиргач, унга китоб нозил бўлгач вафот топганидан кейин маълум бир муддатгача соф дин сақланиб қолади. Сўнг бузғунчилар пайдо бўлиб китобини ўзгартиришади, аҳкомларини ўзгартиришади, ҳатто охири бориб соф диндан баъзи биргина одбга тегишли нарсалар қолади холос. Буни ўша насронийлар ҳам тан олишади, чунки улардан олдин яҳудийлар динини бузиб Ийсо алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келган эдилар. У киши осмонга кўтарилганларидан кейин у зотнинг китобини ҳам ўзгартиришда ҳатто қайси тилда нозил бўлганини ҳам билмайдиган даражага келишди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло одатига кўра энг сўнги пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар қилиб юборди. У зотга Қуръон нозил қилди ва Қуръони каримда уни қиёматгача сақлашини хабарини берди. Аллоҳга ишонга ҳар бир мўмин Унинг ваъдасига ҳам ишонади. Қалби кўр бўлганлар ва яна баъзи бир моддий нарсаларга учганлар шундай динини сотиб муртад бўлишган. Унинг ортида пул борлиги ҳаммага аён, у одамку намоз ўқиганлигини даъво қилибди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳийни ёзишга вакил бўлган киши ҳам муртад бўлган. Бунга ажабланишнинг ҳеч ҳожати йўқ. У келтирган гапларни эса ҳаммаси Ислом мутафаккирлари билан мунозара қилинганида ўртага ташланган саволлар. Ҳаммасига уламоларимиз жавобларини бериб қўйганлар. Аҳмад Дийдат ва Зокир Найкларнинг насоролар билан қилган бахс видеоларини кўринг. Ғилай ҳамма нарсани қийшиқ кўрса айб ўша нарсаларда эмас, балки ғилайнинг ўзида. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat