Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

оилам деганим сароб экан.

00:00 / 21.10.2011 | eski savollar | 1455
Ассаламу алейкум ва рахматуллоху ва баракатух! Парвардигори олам Сизнинг ва Сизнинг якинларингизни уз панохида асраб, бошингиздан узининг рахмат ва баракатини егдирсин!Шайх Хазратлари ешлигимда сизнинг китобларингизни укиб,катта булганмиз.Бугунги кунда хат оркали булса хам Сиз билан хамсухбат булаетганим учун (емон хабар билан булса хам) Аллохга шукр айтаман.Мен такдир такозоси билан бугунги кунда Россия улкасининг бир чекка кишлогида яшаяпман.Якин ен атрофимда илмли фатво берувчи имомлар йук.Хатим Сизга узун туюлса минг бора узр сурайман.Хужаинимнинг иккинчи аелиман, ешим 39 да.Турмушимизга 11 йил булди.Икки нафар 9 ва 1 ешли углимиз бор.Бу улкаларга келганимизга 8 йилдан ошди.Бошимиздан хар хил кунлар утди.Очликни хам, саргардонликни хам курдим.Хужайин хар канака одамлар билан тортишиб, жони хавф остида колганда хам, улса бирга уламан деб енидан кетмадим, бу кишига тегадиган муштга узимни тутдим...Жонимни хам, молимни хам, кучимни хам аямадим. Коч кувлар билан булиб, хужайин 6 йилча уйига боролмади,куркдими билмадим, лекин хар ойда пул, жихозлар юбориб турди.2010 йил кизини чикаришди, бориб келди.Келгандан кейин кузим ериб яна фарзанд курдик.Орадан 10 кун утиб, биринчи аели етиб келди.Хужайиним бошка ижара уй олиб чикиб кетди.Мен иккита болам билан колдим.Шу билан бизникига факат кундуз кунда 10-15 дакикага кирадиган булди.Еки кечда аели билан бирга келиб кетади.Унака килманг, менинг хам кунглим бор,менинг хам болаларимнинг отасисиз, аелингизни узи келса булмайдими, десам иккинчи менга бунака гапирма! У сендан юкори туради деб янаям дилимни огритди.Мен факат бизга хам адолатли булинг, болаларим хам дадасини кургиси келади, хеч булмаса хафтада бир, уям булмаса ойида бир келиб кетинг дедим холос. Нахотки, менинг хакким йук, уйга бормаганлигида менинг заррача булса хам айбим йуклигини узи яхши билади.Узининг айбини епиш, хотинининг енида яхши куриниш учунгина менга тухмат килиши адолатданми? Шу кундан бошлаб хужайиним менга хаммасига сен айбдорсан.Сен билан яшамайман, сени бокмасам очингдан уласанлар дея бошлади.Кулимда чакалок билан, каерда ишлайман, иложим йук утирибман яратганга шукр килиб. Аелининг айтишича у киши мендан куркиб яшаяпти экан, излаб юрганларга айтиб куяди деб.Бир куни жахл устида нима учун Аллохдан куркмай 10 йил яшаб, икки фарзанд топдингиз, энди яшашга хотинингиздан куркияпсиз, еки хотинингизнинг хукми Аллохнинг хукмидан юкорими, хамма хукмини бажарасиз? Еки хотинингиз сизга худодан хам устунми деб сурадим. Ха, хотиним мен учун Худо деганини эшитиб лол котдим. Эртаси куни кучада мени хеч сабабсиз бахона килиб бир лафзда уч талок куйди. Дод, инсофи йук, номард деб йигласам, мени хотини билан бирга кушилиб уришди.Бир ярим ойдан ошган булса хам юзларимни куки хали кетгани йук.Мени бегона юртларга олиб келиб, 11 йил яшаб, иккита фарзанд топиб, ешлигимдан, кучимдан фойдаланиб, энди керагинг йук деб хорлаш номардлик эмасми?У киши менга сенга лаънат булсин, сендан розимасман деб айтди. Аллох гувох, мен эрни норизо киладиган гунох иш килганим йук. Айбим еш болали булиб уйда утириб колганим ва адолат талаб килганим.Энди булса мен суриштирдим, бир лафзда учталок бир талок хисобда утаркан, мен яшайман деб айтаяпти.Бу ерларда вахобийлар куп, балки уларнинг фатволари бошкачадир. Менинг билишимча учталокка йук йук.Хазрат, бу булиб утган ишлар менга нисбатан зулм эмасми? Сизнинг бир огиз насийхатингизга зорман.Илтимос, менинг узун хатимни огир олманг, узингиз адашган, хаети эрмак булган синглингизга йул курсатинг...Хазрат, сиздан илтимос менинг ва бегунох гудакларим хаккига дуо килинг.Аллох Сиздан ва Сизнинг якинларингиздан рози булсин! Утганларимизни ва барчаларимизни пайгамбаримиз с.а.w нинг шафоатига нозил айласин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мусибатингизга шерикмиз. У одам жуда катта ноҳақлик қилибди. Икки хотини бор одам адолат қилиши – икки аёлга бир хил қараши лозим. Бўлмаса, катта гуноҳкор бўлади. Қиёмат куни бир ёнбоши шал бўлиб тирилади. Талоқ масаласида ўша ердаги расмий диний муассасаларга мурожаат қилинглар. Бу масалада ажрим чиқариш уларнинг ҳақи.

Топ рейтинг www.uz Openstat