Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрнинг рухсатисиз сафарга чиқиш

10:02 / 22.07.2016 | Abu Bakr | 1632

Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини «Эрнинг рухсатисиз» мп3 дастурларида айтилган бир гапга ойдинлик киритиб бeришингизни илтимос қиламан. Аёл киши 3 кундан ортиқ маҳрамсиз сафарга чиқишлари мумкин эмас деганлари ҳақида тўлиқроқ маълумот бeрсангиз. 1 ёки 2 кунга чиқишлари мумкинми? Ёки нeчадур км жойдан у ёғига маҳрамсиз бориб бўлмайдими? Шу ҳақида батафсил тушунтириб бeрсангиз илтимос, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ أَبِى سَعِيدٍ الْخُدْرِىِّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- "لاَ يَحِلُّ لاِمْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ أَنْ تُسَافِرَ سَفَرًا يَكُونُ ثَلاَثَةَ أَيَّامٍ فَصَاعِدًا إِلاَّ وَمَعَهَا أَبُوهَا أَوِ ابْنُهَا أَوْ زَوْجُهَا أَوْ أَخُوهَا أَوْ ذُو مَحْرَمٍ مِنْهَا" Абу Саъийд Худрий розияллоҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл учун уч кунлик ва ундан ортиқ масофага отаси ёки ўғли ёки эри ёки ака-укаси ёки маҳрам қариндошисиз сафар қилиши халол бўлмайди”, дедилар”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat