Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширк эмасми?

00:00 / 23.10.2011 | eski savollar | 701
Ассаламу алейкум Шайх хазратлари! Кимматли вактингизни олаетганим учун узр сурайман. Хамма оилада жанжал тортушувлар булиб туради, агар эр икки аеллик булса бу хол ажабланарли эмас. Шундай жанжалда хужайинимдан "Сизнинг аелингизнинг (яъни биринчи) нози Аллох хукмидан юкори турадими. Еки хотинингиз сизга худоми, шунчалик хукмини бажо келтирасиз?" деб сурасам у киши " Ха! Хотиним менга худо." деб жавоб берди.Астагфируллох! Эхтиети шартдан истигфор айтиб, калималарни кайтаринг дедим. Узим хам минг бора тавбалар килдим. Шайх Хазратлари! У киши билмасдан ширк келтириб куймадими? Бунаканги савол бериб (алам устида) мен гунохкор булиб колмадимми? Аллох :жж Сиздан ва Сизнинг якинларингиздан рози булсин. Бизларни тилимизни ва йулимизни хидоятга йуналтирсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- У одам катта гуноҳ қилган. Тезда тавба қилиш ва надомат чекиб, иккинчи бу каби гапларни оғзига олмаслиги керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat