Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

эр карздор буладими?

00:00 / 23.10.2011 | eski savollar | 607
Шайх хазратлари. Сиздан узим жавоб топа олмаетган бир масалани сурамокчи эдим. Мен Россия улкасининг бир кишлогида яшайман. Енимда е бир якин кариндошим, опа-укам йук. Биргина якин одамим болаларимнинг отаси жавобимни берди. Ешим 40 га якинлашиб колган. Шу ешда икки гудагимни етаклаб, ота уйимга кайтишим жуда уят.Куп йил бу улкаларда ишлаб пул топдик.Мен иккинчи оила булганим учун, хужайиндан Сиз неча пул топаяпсиз, оилангизга неча пул жунатияпсиз дейишга хаддим сигмаган.Лекин узим ишлаб топган пулимни ота онамга чикарганман. Сабаби болам уларда эди, ва дадаси менинг отамдан карздор булганлиги.Шундай кунлар булганки, у кишининг ишлари юришмай колганда, менинг пулимга яшаганмиз. Буни хеч хам миннат килмокчи эмасман. Вазият такозо этгани учун айтияпман холос. Бундан ташкари у кишининг иши савдо сохаси булгани учун, мендан давомий равишда накд пул олган, кайтараман деб. Шу пуллар йиллар давомида йигилиб, анчагина булиб колган. Ундан ташкари дадамнинг карзини (маълум кисмини) мен узганман. Энди карзни кайтаринг десам, биринчи аели бу сени боккан, иккита боланга кушиб, нонини еб уялмайсанми деяпти. Яна шуни айтишим лозимки мен уйга бориб келганимда йул пулини у киши тулаган.Менга карзингни хисобидан деб айтмаган. Уртада ховли бор. Агар шу ховлини менинг еки болаларимнинг номига утказса, мен карзимдан кечмасам хам, у киши карздан узиладими? Оиласини бокиш эркакнинг Аллох олдидаги карзи эмасми? Мен пулимни сураб нотугри иш килияпманми?Аллох Сиздан ва Сизнинг якинларингиздан рози булсин!Хазратим,Сиздан илтимос! Бегона юртларда жуда кийин ахволда колдим.Шу кийинчилик кунлардан йулимдан адашмасдан, иймон билан чикиб олишимни сураб мен ва фарзандларимга дуо килинг...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Оилани боқиш эркакнинг бурчи. Сиз тўғри қилмоқдасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat