Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ит боқиш ҳаромми?

00:00 / 24.01.2007 | eski savollar | 1519
Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир менинг Ҳаж сафаридан қайтиб келган достим ойимдаги кучукни ко'риб, бу ишинг ма'қул эмас деди. Ит боқиш Исломда ҳаром қилинган деди. Шу гап ростми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ит бокса, барча амали ювилиб кетиши хакида хадис борми?Абу Ћурайра розияллоћу анћудан ривоят ќилинади.«Набий соллаллоћу алайћи васаллам:«Ким чорва, ов ёки зироат итидан бошќа ит тутса, унинг ажридан ћар куни бир ќийрот ноќис бўлур», дедилар». Термизий ва икки шайх ривоятида: «Унинг ажридан ћар куни икки ќийрот ноќис бўлур», дейилган.Ушбу ћадиси шарифдан очиќ-ойдин кўриниб турибдики, Исломда ит боќишга учта сабаб туфайли рухсат берилган; 1. Ов учун ит боќса бўлади. 1. Экинзорларни ќўриш учун, зироат ити боќса бўлади. 1. Ќўй ва бошќа ћайвонларни ќўриш учун, чорва ити боќса бўлади. Умиймироќ ќилиб айтсак, ќўриќчи итларни боќса бўлади. Ћозирги пайтларда баъзи из ќувиш ёки нарсаларни ћидлаб билиш учун ишлатилаётган итлар ћам ќўриќчилик учун ушлаб туриладиган итлар ќаторига киради.Бошќа маќсадларга ит ушлаб туриш шариятга хилоф саналади. Чунки, ит нажас нарса. Ялаган, ћидлаган нарсаларини ћам нажасга айлантиради. У нажас нарсаларни егани учун оѓзида ўта заћарли микроблар кўп бўлади. Бунинг устига ит ваќти-бемаћал ћуриб кишиларни безовта ќилади, озор беради. Бўшалиб кетган итлар эса, кишиларни ќопиб олиши, турли жароћатларга, касалликларга ва ћатто ќутириб кетишга сабаб бўлиши мумкин. Шу маънода турли жамиятларда тез-тез итларни ќириб ташлаш ишлари ћам олиб борилиб турилиши бунинг исботидир.

Топ рейтинг www.uz Openstat