Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хатна хакида

00:00 / 17.10.2007 | eski savollar | 4604
Ассалому алайкум шайх хазратлари. Сиздан хатна тугрисида сурамокчи эдим. Аллохга шукрлар булсин, мен хам угил фарзанд курдим. Фарзандим тугилганда врачлар "Углингиз хатнаси билан тугилди" (яъни фарзандимнинг жинсий аъзоси хатна килингандан кейинги холатда кандай булса, тугилганда шу холатда эди) деб менга табрик билдиришди. Махалламиз оксоколларидан сурасак, "Хатнали тугилибди, хатна килинмайди" дейишган эди. Уламолардан сурасак аник жавоб бера олишмади, баъзилари хатна килинмайди дейишса, баъзилари тиг текказиб куйиш керак, баъзилари кон чикариб куйиш керак деган маслахатлар беришди. Лекин нима учун тиг текказиш еки кон чикариш кераклигини асослаб тушунтириб беришмади, умуман асли хатна килдиришни келиб чикиши, маъноси, асоси нима эканлигини билишди истардим. Куп эшитганман жинсий аъзони харом кисми кесиб ташланади деган асосни, замонавий медицина томонидан хатнани эркак учун куп фойдали томонлари борлигини эиштганман. Хатто Москвадан бир оила угилларида туз тупланиш хасталиги булганлиги учун, бизнинг шахримизга келиб угилларини "кестириб" кетишгани, ушанда мусулмонлар бекорга хатна килмас эканлар деб айтишганини гувохи хам булганман, лекин... Сиздан илтимос, углимни хатна килдириш керакми, умуман хатна тугрисида билишни истардим. Эътиборингиз учун рахмат. Аллох сиздан рози булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ХАТНААбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иброҳим алайҳиссалом саксон йилдан кейин Қадум деган жойда ўзларини ўзлари хатна қилдилар», дедилар».Набийларнинг отаси бўлган Иброҳим алайҳиссалом кексайиб қолган пайтларида ҳам ўзларини хатна қилган эканлар. Демак Аллоҳ Таолонинг бу амри ўша пайтда жорий қилинган экан. Хатна қилдириш суннатдир. Суннат бўлганда ҳам Исломнинг шиорларидан, хусусиятларидан бири саналган суннатдир. Агар бир юртнинг одамлари хатнани тарк қилишга келишган бўлсалар, Ислом давлати бошлиғи уларга қарши уруш эълон қилади. Ўғил болаларни кичиклик чоғида хатна қилдириш мусулмон халқларнинг тарк қилмайдиган одатига айланганлиги яхши иш.Хатнада закарнинг уч қисмини қоплаб турган юмшоқ тери кесилади. Ўша терини арабчада «қалафа» дейилади.Ҳанафий мазҳаби бўйича боланинг ҳолига қараб хатнани кўтарадиган бўлганда қилинади. Етти кунлик болани хатна қилиш шарт эмас.Шунингдек, заифлиги учун хатнага чидай олмайдиганларни ҳам хатна қилинмайди.Хатна қилинмаган одам вафот этса, уни хатна қилинмайди.Хатна ҳолида туғилган шахсни хатна қилинмайди. Агар хатна қилиниши лозим бўлган жойида баъзи бир тери бўлса уни олиб ташлаб лозим бўлади.Хатначининг айби ила хатна қилинган шахсга талофат етса, тавон тўланади.Хатна муносабати ила маросим қилиш машруъдир. Ўғил болаларнинг хатнасини изҳор қилиш суннат.Ёшлигида хатна қилдирилмаганларни ҳам шариат ҳукмларини бузмаган ҳолда кейинроқ бўлса ҳам, хатна қилдириш уламоларимиз томонидан тавсия қилинади. Катта ёшдаги киши мусулмон бўлса ва хатна унга зарар келтириши хавфи бўлса, тарк қилинади.Бир одам, катта ёшда мусулмон бўлгани узри учун хатна қилинмаган бўлса, адолатли бўлади ва шаҳодати қабул қилинади. Узрсиз хатна қилинмаган одамнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Хатна шофеъий ва ҳанбалийлар наздида вожиб, ҳанафий ва моликийлар наздида суннатдир. Бола туғилганига етти кун ўтгандан бошлаб хатна қилинса бўлаверади деган уламолар ҳам бор. Баъзилар етти ёшдан ўн ёшгача хатна қилинса, яхши бўлади, деганлар.Хатначи катта одамни ёки ўсмирни хатна қилиш учун авратига назар солиши жоиз.Бу ишнинг қачалик фойдали эканини мусулмонмаслар ҳам энди-энди англаб етмоқдалар.

Топ рейтинг www.uz Openstat