Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

фатво Қозихон

00:00 / 13.11.2011 | eski savollar | 2066
Хурматли Шайх жаноблари менинг саволим қуйидагича: 1. Мен яқинда "фатво Қозихон" да шундай бир масала кўрдим; бир одамни бошқа бир одамда пул хаққи бўлса ва шу пулнинг хисобига нисобга қодир бўлса ва ўзида бошқа пул бўлмаса ,унга қарз олиб қурбонлик қилиш лозим эмас". биз олдин домлаларимизнинг маъвизаларидан эшитган эдикки ;модомики одам нисобга молик бўлар экан ,қўлида турмаган бўлса хам қарз олиб қурбонлик қилади" деган гапни эшитганмиз .лекин бу тўғрида ўзимда етарли адабиёт бўлмаганлиги сабабли сиз жанобдан сўрашга жазм қилдимки биз қайси гапни олишимиз керак? агар иккинчи ,домлаларимизнинг гапларини олинса қайси китобдан топса бўлади ?. 2. "Кифоя" китобининг 1- жузь ,7 бетида Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисда Пайғамбар алайҳиссалом :агар Аллоҳни Паёғамбарининг суннатида хам бўлмаса-чи ? - деб сўраганларида Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу :أجتهد رأيي و لا آلو деган лафз келган , таржимада эса ;"Фикрим билан ижтиҳод қиламан " - дедим дейилган و لا آلو деган лафзнинг таржимаси тушиб қолган . Бу сиз жанобдан хато топиш эмас, минг бор узр , лекин буни айтиб қўйишни лозим деб билдикки ушбу китоб иншаоллоҳ яна босилади ва шунда эътибор қилиниши учун .

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Хатони тўғрилашга ёрдам берганингиз учун ташаккур. Мусулмонларда, менга айбимни айтган одамга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин, деган шиор бор. Сизга ҳам икки дунёда Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.- Қарздаги мулк икки хил бўлади. Қайтарилишидан умид бор. Ундан закот берилади. Қайтарилишидан умид йўқ ёки гумон, ундан берилмай турса жоиз. Қайтарилганда берилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat