Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намозини жамоа булиб укишми ёки Байтуллохда укишми?

00:00 / 14.11.2011 | eski savollar | 2152
Ассаламу Алейкум!Хурматли Шайх хазратлари,бир неча мусулмонлар номидан савол беришга ижозат берасиз деган умиддаман.Мусофирчиликда, диёримиздан жами 4 кишимиз. Хаммамиз, ишхонамиздан тахминан 1 соатлик масофада жойлашган масжид макомига эга булган, Байтуллохга бориб, иншаАллох жума намозини адо килмокдамиз. У ердаги жума намозин укиш тартиби, Узбекистон масжидларидан деяри фаркланмайди. Лекин куни кеча, хамкасблардан бири, ишхонамизга жуда хам якин жойлашган, жамоа(адашмасам малайзияликлар)сини топди, улар, халиги биз борадиган масжидга эмас, йигилиб уз ишхона худудида, жумани адо этишар экан. Шундан хабар топиб, у ерга бориб куришга карор килдик-да, куйидаги холатларга гувох булдик:1.Хутбанинг биринчи кисмини, яъни утириб туришдан олдин, араб тилида эмас инглиз тилида укилди ва иккинчи кисмини, тутилиб зурга, когозга караб араб тилида укиди2.Хутбани бир инсон укиб, намозга имомликни бошка инсон адо этди.3.Имом фотиха сурасидан сунг, анча вакт сукут туриб кейин зам сурани укиди.4. Икки ракат фарз намозидан сунг, деярли хамма туриб суннатни укимай таркалди ва бизнинг олдимизни кесиб утишаверди.5. Жами 60га якин инсон намозни адо этдик. Саволимиз куйидагича:Биз, вакт ва молияни тежаш максадида, юкорида таъкидланган жамоа билан жума намозини адо килсак буладими, ёки вакт ва молия кетса хам Байтуллохга бориб укишимиз керакми?Жазакуллох хойрун касйиро!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Масжидга боринглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat