Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздан кейинги зикрларда оёқ ҳолати

17:30 / 16.11.2018 | SHUXRAT | 519
Ассалому алайкум! Устозлар, оёғим тиззасидин операция бўлган. Танамнинг шу қисмида оғриқ бор(қаъдада ўтиришга қийналаман, оғриққа чидаса бўлади, лекин ўзимни ноқулай хис қиламан). Саволим, салом берилиб бўлгандан кейин қулайроқ ўтириб олиб намоздан кейинги зикрларни қилса бўладими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар намозда оғриқ бўлса ўзингизга қулай ҳолатда ўтириб олаверинг. Саломдан кейин бўлиши шарт эмас. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг оёқлари лат еган эди. Қаъдада сиз билан биз ўтирадиган ҳолатда ўтирмасдилар. 

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبْدِ اللهِ أَنَّهُ أَخْبَرَهُ، أَنَّهُ كَانَ يَرَى عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا يَتَرَبَّعُ فِي الصَّلَاةِ إِذَا جَلَسَ، فَفَعَلْتُهُ وَأَنَا يَوْمَئِذٍ حَدِيثُ السِّنِّ، فَنَهَانِي عَبْدُ اللهِ بْنُ عُمَرَ وَقَالَ: إِنَّمَا سُنَّةُ الصَّلَاةِ أَنْ تَنْصِبَ رِجْلَكَ الْيُمْنَى وَتَثْنِيَ الْيُسْرَى. فَقُلْتُ: إِنَّكَ تَفْعَلُ ذَلِكَ. فَقَالَ: إِنَّ رِجْلَيَّ لَا تَحْمِلَانِي  

Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ хабар қилади:
«Мен Абдуллоҳ ибн Умарнинг намозда ўтирганида чордона қуриб олганини кўрар эдим. Мен ҳам шундай қилдим. У вақтда ёш бола эдим. Абдуллоҳ ибн Умар мени бундан қайтарди ва: «Намознинг суннати ўнг оёғингни тиклаб, чапини букиб ўтиришинг, холос», деди. «Ўзингиз шундай қиляпсиз-ку?» дедим. «Менинг оёқларим ярамайди-да», деди». (“Олтин силсилакитобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat