Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаълсада тасбеҳ

00:00 / 12.03.2013 | eski savollar | 505
Ассаламу алайкум Фазилатли Шайх Ҳазратлари, аввало Аллоҳ таолони фазли карами, туганмас марҳамати билан сизни дуоларингиз сабаб бир биродар бизга (шу сайтда борлар) ўзларининг яхши туҳфаларини бердилар, шу биродаримиз ва ота-оналарини ҳаққига дуо қилинг, илтимос.Саволим: Жанобим саволим такрор бўлса маъзур тутасиз!Шу бўлимда “ёпишқоқ” қилинган, намоз ҳақидаги савол жуда ўринли бўлибди, илмимизни ошириб олдик. Шу биродаримиздан ҳам Аллоҳ рози бўлсин!Ҳазрат "жаълса" (икки сажда оралигидаги кад ростлаб ўтириш ҳолати, имловий хато бўлса Аллоҳ кечирсин!) ҳолатида тасбеҳ айтса бўлар экан, биродаримиз уз мавзуларида "2 маротаба "Аллоҳум мағфирли" дейман" деб айтишган, сиз "Жуда тўғри" деб жавоб берибсиз, умрингиз зиёда бўлсин.Буни жамоат намозида ҳам бажарса бўлади-а?Яна бошқа бир биродаримиз мукаммалроқ (бу мени фикри ожизим) тасбеҳни ўргатдилар, у қуйдагича:"Аллоҳим мағфирли, ваҳдийний, варҳамний, важбурний, варзуқний" дейилар экан, тўғрими? Хатоси бўлса тузатиб берсангиз. Бу амални холис, ҳушуъ-ҳузуъ учун амалга оширишни ўйлаб савол берябман. Жамоат намозида "Аллоҳим мағфирли" билан кифоя қилса бўладими? Мен бугунги кунда шундай адо қилябман. Намозда ҳушуъ-ҳузуъ ҳақидаги Ислом.узда берилган мароқли ва фойдали маълумотлар учун раҳмат, жуда фойда олябмиз!Аллоҳ барчамизни қилган ибодатларимизни даргоҳида чиройли ва манзур ҳолда қабул қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳуммағфирлии билан кифоя қилса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat