Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

хаждаги одамга нохуш хабарни этқазиш тўғрисида

00:00 / 14.11.2011 | eski savollar | 551
Мухтарам устоз! қилаётган ҳаж амалларингизни ва сиз билан бирга Ватандошларимизни, бутун мусулмон хожиларимизни хажларини хажжи мабрурлар қаторида бо'лишини Аллоҳдан сураган ҳолда сизга бир вазият тақозоси билан ҳосил булган савол билан мурожаат қиляпман. Аллоҳга беадад ҳамду санолар булсинким хожиларимиз сафида буйил амаким ҳам борлар. яқин кунларда Аллоҳнинг иродаси билан падари бузрукворимизни чин дунёга кузатдик! (қазо қилдилар Аллоҳ рахматига олсин 60 ёшда эдилар) Шу хабарни укалари я'ни амакимга этказиш ёки этказмаслик ҳақида энгил бахслашиб қолдик. Котталаримиз айтиш керак уёқда дуолар қиладилар вақтлари булса умра қиладилар дейишди. мен ва яна айрим қариндошлар эса айтмаслигимиз керак деб о'йладик. сабаби, ҳали қайтишларига 10 кунча вақт бор эди. 10 кун қийналиб юрмасинлар деб о'йладик. Шу холатни айтсакмикин ёки ё'қми ? шунга маслаҳат беринг. [сизе=10пт][сизе=10пт]Дадам ман эсимни таниганимдан буён Аллоҳни юлида ибодатда, кундузи зикрда, тунлари таҳажжудда эдилар. илтимос ҳақларига дуо қилинг устоз!!![/сизе][/сизе] Илмим ва нутқим камлиги сабаб саволим чо'зилиб кетгани учун узр со'райман...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўша амакининг шахсига қаралади. Тушунган бу каби ҳолатларда ўзини йўқотиб қўймайдиган одам бўлсалар, айтган маъқул.

Топ рейтинг www.uz Openstat