Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

тасбих намози

00:00 / 19.11.2011 | eski savollar | 2164
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ОПАЖОН! КОП КИТОБЛАРДА ОҚИЙАБМАН ТАСБЭХ НАМОЗИ ГУНОҲЛАРНИЙУВУВЪҲИ НАМОЗ БУНИ ФАЗИЛАТИ ҚАНДАЙ ҚАЙСИ ВАҚИТДА ОҚИСАК БОЛАДИ ТУННИ УЪҲДАН БИР ҚИСМИДА ЙАНИ ТАХАЖЖУД ВАҚТИДА ОҚИСАК ЖОЗМИ?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга: «Эй Аббос! Эй амаки! Сенга ато берайми? Сенга марҳамат қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Қачон сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сени гуноҳингни: аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, сиринию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат: тўрт ракат намоз ўқимоғинг. Ҳар ракатда «Фотиҳа»ни ва бир сура ўқийсан. Қачон биринчи ракатда қироатдан фориғ бўлсанг, турган ҳолингда: «Субҳаналлоҳи вал¬ҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллалоҳу валлоҳу акбар» деб ўн беш марта айтасан. Сўнг руку қиласан ва рукуда турган ҳолингда уларни ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва уларни сажда қилган ҳолингда ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, уларни ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб) уларни ўн марта айтасан. Ана ўша бир ракатда етмиш бештадир. Буни тўрт ракатда ҳам қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шуни қил. Агар қила олмасанг, ҳар жумада бир марта қил. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта қил. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта қил. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта қил», дедилар».Бошқа бир ривоятда: «Агар сен ер аҳлининг энг катта гуноҳкори бўлсанг ҳам, албатта, у ила сенга мағфират қилинур», деган жумла зиёда қилинган. Абу Довуд ривоят қилган.Термизийнинг иборатида: «Агар гуноҳларинг қумтепа мислича бўлса ҳам Аллоҳ уларни сендан мағфират қилади», дейилган.Шарҳ: Ушбу ҳадисни Абу Довуд ва Термизийдан бошқа Ибн Можа, Байҳақий, Ибн Хузайма, ҳоким, Ибн ҳиббон, Ибн Муборак, Табароний, Хатиб, Ожурий, Абу Саъид ас-Самъаний ва Абу Мусо Мананий ва Имом Бухорий «Жузул Қуръон»да ривоят қилган.Ибн Абу ас-Сайф ал-Яманий «Ал-ламъа фи рағоиби явмил жумуъа» китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради: «Тасбеҳлар намозини жума куни завол пайтида ўқимоқ мустаҳабдир. Биринчи ракатда «Фотиҳа»дан кейин «Такасур»ни ўқийди, иккинчисида «Вал аср»ни, учинчисида «Кофирун»ни, тўртинчисида «Ихлос»ни» ўқийди, деб туриб охирида ўқийдиган қўшимча дуони ҳам келтирган.Абу Усмон ал-Хайрий аз-Зоҳид: «Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим», деган.

Топ рейтинг www.uz Openstat