Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм хакида

00:00 / 20.11.2011 | eski savollar | 930
Ассалому алейкум Устоз. Илм олишда умуман Куръон,хадис ва бошка илмларни урганишда уларнинг кандай кетма кетликда урганишни тавсия этасиз масалан биринчи тажвидними ёки буни кандай йулга куйган яхши буларди айнан барча диний илмларда бунинг кетма-кетлигини курсатиб утсангиз имкон кадар.Рахмат.Ташаккур.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.Исломни ўрганишда биринчи бўлиб иймон ва унга тааллуқли бўлган бошланғич маълумотларни ўрганиш керак. Кейин Ислом арконлари, кундалик ибодатлар, ҳалол­ҳаром масалаларини таълим олинади. Айни вақтда, намоз учун етарли даражада Қуръон ўқишни ва бошқа зикр­дуоларни ўрганиш лозим. Қуръон араб тилида нозил қилингани учун уни араб ҳарфлари ёрдамида ўрганиш талаб қилинади. Шу билан бирга, Қуръоннинг маъноси бузулишининг олдини оладиган, унинг мазмуни дуруст бўладиган даражада ўқилишига хизмат қиладиган тажвид қоидаларини ҳам ўзлаштириб бориш лозим. Аммо қироатни мукаммал қилишга хизмат қиладиган тажвид қоидаларини аста­секин ўрганиб бориш мумкин. Бошқа илмларда ҳам кундалик ҳаётда керак бўладиган диний билимлардан хабардор бўлиш фарзи айн ҳисобланади. Ислом дини инсон ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган. Шу боис, ҳар бир мўмин­мусулмон шахс ҳар бир ҳолатда ўша вазиятда Аллоҳ таолонинг кўрсатмаси қандоқ эканини аниқ билган бўлиши ва шунга кўра иш кўриши лозиму лобуддир.Илмни тартиб билан ‒ пастдан тепага қараб, соддасидан мураккабига қараб ўрганиб борилади. Илм олишда устоз танлашга хушёр бўлиш ҳам талаб қилинади. Илмни қанча кўп ўргансак, шунча оз. Бугунги кунда бошимизга тушаётган кўплаб кўнгилсизликлар, ташвишу ҳижолатчиликлар айнан илм­маърифатдан узоқлик сабабали бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Илм бепоён ҳазина, чексиз уммон, ким ундан қанча кўп баҳра олса, шунча фазилатга эга бўлади. Илм кишининг икки дунёдаги ҳаётини фаровон қилади. Илмсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat