Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қалбимни даволаш керак

00:00 / 26.10.2007 | eski savollar | 3277
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Сиз айтгансизки: «Қалб хасталиги яширин бўлади. Уни беморнинг ўзи ҳам сезмайди. Сезганда ҳам даволаш қийинчиликларига сабр қила олмайди. Чунки уни даволаш учун ҳавойи нафсга хилоф қилиш лозим. Сабр қилса ҳам ҳозиқ табиб топиш керак бўлади. Қалб беморликларининг табиблари уламолардир».Шайх ҳазратлари мен сабр қиламан. Сиз «Қалб беморликларининг табиблари уламолардир» дегансиз. Жуда тўғри айтибсиз. Мен бу каби қалбимга туғридан-тўғри етиб борадиган ўгитларни ҳали бирор бир китобда, бирор жойда эшитмагандим, эшитган бўлсам ҳам мени бунчалик йўналишга солмаганди. Ўгитларингиз менга олтинлардан ҳам кўпроқ фойда беряпти. Сиз «Сабр қилса ҳам ҳозиқ табиб топиш керак бўлади» деб айтибсиз. Илтимос менга Табиб ва Узтозим бўлинг. Ўзимни манашу беш томонлама ожиз, ҳаста деб биламан ва даволашда сиздан ёрдам сўрайман. Булар: Руҳий томондан.Ақлий томондан. Нутқий томондан. Ахлоқий томондан.Жисмоний томондан ожизлигим: (кетма кетлигини аҳамияти йўқ)Мазкур беш нарса ўз ичига жуда кўп нарсаларни олади ва ҳаммаси жам бўлиб, менга қалб изтиробларини келтиради. Бу ҳақида ҳулқ-ҳақидаги саволда батафсил ёзгандим/

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

[қуоте аутҳор=Икром линк=топиъ=6247.мсг52617#мсг52617 дате=1194275192]Ассалому алайкум,Мени ҳам қалбимни даволанг. Мен гоҳ-гоҳида яшагим келмай қоларди. Илгари бу нарса жуда кучли эди. Ҳозир эса одамлар билан муомалага киришолмайман. Ёшим анчага бориб қолган бўлса ҳам ҳали уйланмаганман. Чунки умримда қизлар билан гаплашмаганман ва қиз бола билан учраштирилганда ҳеч бир нарса деёлмайман. Шунинг учун қизлар ҳам мени ёқтиришмайди. Умуман бошқа одамлар ҳам мен билан узоқ вақт гаплаша олмайдилар. Кўча куйда доим бошимни эгиб юраман. Бошимни кўтарсам гўёки мендан ҳамма нафратлангандек бўлаверади. Мен Аллоҳ борлигига ва ягоналигига чин дилдан ишонаман. Лекин намозларимни тўла ўқиёлмайман. Фақатгина жума намозидан қалбим роҳат олади. Жумадаги амри маъруфлар жудаям ёқади. Қанийди шу намоз ва маърузалар 5-6 соатлаб бўлса деб ўйлаб қоламан. Агар кунига беш вақт намоз ўқисам намоз ўқиш мен учун таъсирли бўлмай қолади ва мен баттар Аллоҳдан узоқлашаётгандай бўламан. Мен тахмин қиламанки менга инс-жинс таъсир қилган ва доимо мени ёмон тарафга бураверади. Жумага чиққанимда эса у жой покиза жой бўлгани учунми ёки атрофимдагилар қалби покиза бўлгани учунми инс-жинслар мендан узоқлашгандай бўлади ва менга у жой ёқади ва қалбим жудаям юмшаб қолади. Агар мен ан-нос сурасини такрорлаб юрсам ҳам ёрдам бермаётганга ўхшайди. Мен оўлайманки бу дуони менга ўзини Аллоҳга бағишлаган ва ҳеч бир гуноҳ иш қилмаган одам ўқиса яхши бўлиб кетаман.- Аллоҳнинг Ўзи барчамизнинг қалбимизни турли дардлардан даволасин. Сиз беш вақт намозга ҳам худди Жума намозига ўхшаш эътиқод ва амал қилинг. Турли бўлмағур гапларни ёдингиздан чиқаринг. Кўпроқ диний китоблар ўқинг, ёзилган маърузаларни тингланг. Иншааллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat