Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Силаи раҳмда шариат чегараси

20:40 / 01.01.2020 | Shukrulloh | 2282

Ассалому алайкум! Мен яқинда уйландим, аёлим ҳижобда, алҳамдулиллаҳ. Оиламиз ҳам исломий оила, мен аёлимни жуда рашқ қиламан. У ҳам бундан хурсанд, мен билан ҳамфикр, шунинг учун уни ҳар ҳил маросимларга жўнатишни ҳоҳламайман. Чунки қариндошларим маҳрам номаҳрам аралаш юришга унчалик эътибор беришмайди. Гўёки ҳамма қариндош маҳрам, шунинг учун ундай маросимларга жўнатишни хохламайман. Лекин ота-онам қариндошчилик, силаи-раҳм дейишиб менга қарши чиқиб бир икки мартта олиб боришди. Янги келин бўлгани учун ҳамма келинингизни олиб келинг дейишяпти. Бу давом этяпти, худди мени ор-номусим топталгандай ўзимни бошқара олмаяпман. Номаҳрам қариндошлар билан менинг хотиним силаи раҳм қилиши нотўғри деб ўйлаяпман. Бу масалада шариатимиз ҳукми нима?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри, шариатимиз силаи раҳмга буюрган. Лекин кимга силаи раҳм қилишни ва қандай қилиб қилишни ҳам белгилаб берган. Силаи раҳмни узилиб қолмаслиги учун қариндош уруғлардан силаи раҳм қилиниши керак бўлганларини ота-оналар билдириб қўйишлари кераклигини ҳам таълимини берган. Аммо бу дегани қариндошлик алоқаси бўлганики, маҳрамми номаҳрамми олдига тушиб олаверсин дегани эмас. Эрнинг ака-укалари ҳам бир-бирининг аёлларига номаҳрам ҳисобланишади. Улар билан аралаши-қуралаш бўлиб юриш ҳам жоиз эмас. Ҳозирги кунда бунга амал қилмаганларни аянчли натижаларини ҳам кўриб турибмиз. Уйдагиларга айтинг сали раҳмни шариат меъёрида қилишсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat