Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вазият

00:00 / 26.11.2011 | eski savollar | 454
Ассалому алайкум хурматли Устоз! Дин йулида килаётган хизматларингизни АЛЛОХ(ж/ж) даргохида макбул айлаб, олий мукофот булган узининг жамолига мушарраф айласин! Омийн.Устоз яна бир биродаримизнинг илтимоси билан савол йулламокдаман, кимматли вактингизни олаётганим учун рози булинг. Бир биродаримиз бир киз билан анчадан буён яхши куришар экан. Кизнинг ота-онаси энди кизини узларининг кариндошлари билан унаштиришибди. Киз биродаримизга "мен бу кариндошим билан яшасам 2-3 ой, энг купи билан 1йил яшашим мумкин, лекин кейин ажрашишимиз аник, мен у бола билан турмуш куришни хохламайман, унда кунглим йук" дебди. Биродаримиз кизга "булмасам ота-онангга тушунтир"дебди. Энди агар киз вазиятни ота-онасига тушунтириб, туйни кайтарса, уртада катта жанжал чикиб, кариндошчилик ришталари узилиб колиши аник экан. Хаттоки кизнинг онаси билан буваси йигитнинг олдига келиб, "уруш жанжал чикариб юрмагин, булмасам сенга хам, бизга хам яхши булмайди деб огохлантириб кетибди(киз билан боланинг орасидаги муносабатдан хабарлари бор экан). Шундан кейин биродаримиз Россияга кетибди(максад уртада жанжал чикариб куймаслик учун). Хозирда йигит киз билан телефон оркали гаплашиб турар экан, киз телефонда биродаримизга "мен барибир у йигит билан яшолмайман, у билан яшашни истамайман" деяётган экан. Биродаримизнинг хозир боши котган нима килишини билмайди. Устоз бу биродаримиз билан уша киз сизнинг маслахатингизга мухтож. Саволдаги хатоларим учун узр сурайман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ(ж/ж) сиздан ва жумламиздан рози булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шариатда йўқ ишни қилса шундай оқибатларга олиб келади. Номаҳрам билан юрмаслик, гаплашмаслик керак. Иккиси ҳам ҳозирдан алоқани узиб, тавба қилишлари керак. Кейин ўрганиб ҳалол ишни қилишлари лозим. Ҳозирги ҳолатда давом этаверса, нафақат иккиси, балки бошқаларнинг бошига ҳам кулфат тушишига сабаб бўладилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat