Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Узрли савоб"

00:00 / 03.12.2011 | eski savollar | 661
Ассаламу а'лайкум, устоз, дин ишларидаги ҳизматлариз учун Аллоҳ сиздан рози, бо'лсин, биз биродаримиз билан бир мавзуда баҳлашиб қолдик, ва сиздан жуда илтимос қилиб шу саволдаги жавобда бизга ёрдам беришингизни илтимос қиламиз, Аллоҳ сиздан рози бо'лсин!Устоз, масалан, бир рус биродаримиз эрталаб исломни қабул қилди, ва кечқурун зиёрат берса ва унда го'шт қо'йса о'ша го'штни ҳалол ёки ҳаромлигини со'раса бо'ладими ё ё'қми?Бизда баҳс шу ҳақида кетди, я'ни Оиша :ра дан келган ҳадисдаги ма'но бо'йича бисмиллаҳ деб еса бо'лаверади деди ва ундан бу го'шт ҳалолми ёки ҳаромми деб со'ш мумкин эмас Расулуллоҳ со'рамаганлар дейилди, иккинчи тараф со'раш мумкин дейилди ва ҳадис олиб кела олмади, савол шундаки шу пайтда у рус биродардан го'штни ҳалол ёки ҳаромлигини со'раса бо'ладими ёки ё'қми? Агар бо'лмаса бунга ҳадис келтирилди, агар бо'лса бунга қандайдур ҳадис борми? илтимос устоз, бу жавобни икки тараф ҳам о'қийди иншааллоҳ, ҳужжат берсангиз мамнун бо'лардик, чунки бизда сизнинг китобларингизни о'қишга ҳозирча имкон ё'қ.Аллоҳ ишларингизга барака оилангизга тинчлик берсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.«Улар:«Эй Аллоҳнинг Расули, жоҳилиятга яқин бўлган қавмлар бизга гўштлар келтирурлар. Уларга Аллоҳнинг исми айтилганми ёки айтилмаганми, билмаймиз, уларни еяверайликми?» дедилар. Бас, У зот:«Аллоҳнинг исмини айтиб еяверинглар», дедилар».Абу Довуд, Бухорий ва Насаий ривоят қилганлар.Ушбу ҳадисни имом Молик ҳам ривоят қилиб, охирида «Бу Исломнинг аввалида бўлган эди»ни зиёда қилган эканлар. Ана шундан ушбу ҳадиси шариф насх қилинган ва унга амал қилиш тўхтаганлиги англашилади.Сўйиш вақтида «Бисмиллаҳи»ни айтиш сўйишнинг икки шартидан биринчиси ҳисобланади. Бунга бир неча далиллар бор:1. Аллоҳ таоло «Ҳаж» сурасида қуйидагиларни айтади:«Ва туяларни сиз учун Аллоҳнинг нишонларидан қилдик. Уларда сизга яхшилик бор. Уларга олд оёқларидан бири боғлиқ турган ҳолида Аллоҳнинг номини зикр қилинг. Ёнлари ерга текканида эса, бас, улардан енг ва қаноатли ва тиланган камбағалларни ҳам таомлантиринг. Шундай қилиб, Биз уларни сизга бўйсундириб қўйдик. Шоядки шукр, қилсангиз».Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу ояти каримада қурбонлик қилинадиган ҳайвонларнинг энг каттаси бўлмиш туя ҳақида сўз юритмоқда.«Ва туяларни сиз учун Аллоҳнинг нишонларидан қилдик».Яъни, туяларни Аллоҳнинг динидаги улкан ибодатда қурбон этиладиган ҳайвонлардан қилдик.«Уларда сизга яхшилик бор».Туяларда одамлар учун кўплаб яхшиликлар бор. Керак бўлганида минадилар, юк ортадилар, маркабларга қўшадилар, сутини ичадилар, гўштини ейдилар, терисидан, жунидан фойдаланадилар, сотиб, моддий манфаат кўрадилар. Энг муҳими, уларни қурбонликка сўйиб, Аллоҳга қурбат ҳосил қиладилар.«Уларга олд оёқларидан бири боғлиқ турган ҳолида Аллоҳнинг номини зикр қилинг».Туя тик турган ҳолида, олд оёқларидан бири бўйнига боғлаб турилиб сўйилади. Бу ҳолни араб тилида бир сўз билан «саваффа» дейилади. Демак, туяни қурбонликка сўйиш учун олд оёқларидан бирини боғлаб қўйган чоғда Аллоҳнинг номини зикр қилиб сўйиш керак.Яъни, «Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар. Аллоҳумма, минна илайка», деб туриб сўйиш керак.2. Аллоҳ таоло «Анъом» сурасида бундоқ дейди:«Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Албатта, бу иш фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, сизлар ҳам мушриклардан бўлурсизлар».Уламо аҳлларимиз ушбу оятнинг тафсирида, агар мусулмон киши ҳайвонни сўяётиб, Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, сўйган гўшти ҳалол, деганлар. Аммо билиб туриб, қасддан зикр қилмаса, ундай гўшт ҳаром бўлади. «Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар».Шунингдек, аввал ўтган оятларнинг ҳукмига биноан, аҳли китобларнинг сўйиши ҳам ҳалолдир. Бошқаларини эса, ейиш мутлақо мумкин эмас.«Албатта, бу иш фисқдир».Яъни, Аллоҳнинг номи зикр қилинмай сўйилган ҳайвоннинг гўштини ейиш фисқ, яъни, дин амридан чиқишдир.«Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар».Шайтоннинг дўстлари бўлмиш кофир ва мушриклар имконлари борича сизлар билан тортишадилар. Турли масалаларда, жумладан, Аллоҳнинг номи зикр этилмай сўйилган ҳайвонлар гўшти ҳақида ҳам тортишадилар. Сизлар уларнинг гапларига, тортишувларига ҳеч эътибор бермасликларинг керак.«Агар уларга итоат қилсангиз, сизлар ҳам мушриклардан бўлурсизлар».Аллоҳнинг гапини уқмай, ўзганинг гапига юрган одам мушрик бўлмай, ким мушрик бўлсин?! Аллоҳнинг амрини тутмай, бошқанинг амрини тутган киши мушрик бўлмай, ким мушрик бўлсин?! Ҳатто, ҳайвонларни сўйишда Аллоҳдан бошқанинг амрини тутиш ҳам ширк ҳисобланади. Кофир бўлиш эса, умуман бошқа кулфат. Мусулмон билан кофирнинг орасидаги фарқ жуда ҳам улкан:3. Аллоҳ таоло «Анъом» сурасида айтадики:«Агар Унинг оятларига иймон келтиргувчилардан бўлсангиз Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енг!»Яъни, ҳақиқий мўмин бўлсангиз, Аллоҳнинг номи билан сўйилган ҳайвонларнинг гўштидан озуқланинг. Киши ҳаётида озиқ-овқат муҳим ўрин тутганидан, хусусан, тановул қилинадиган таомнинг ҳалол бўлиши муҳимлигидан, иймонни ўртага қўйиб, Аллоҳнинг номи зикр қилиниб сўйилган ҳайвоннинг гўштини ейишга амр қилинмоқда:«Агар Унинг оятларига иймон келтиргувчилардан бўлсангиз Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енг!»Бу, бошқасини еманг, деганидир. Воқеликда баъзи одамлар эътиборсизлик ёки арзимас баҳоналар билан ҳалол ҳайвонларни сўйишда Аллоҳнинг номини зикр қилишни йўлга қўймасалар, бошқалари ундан ҳам арзимаган баҳоналарни рўкач қилиб, ўша гўштларни ейишни ўзига, фарзандларига раво кўрадилар. Аслида эса, уларнинг бандалик бурчлари ҳалол-пок, Аллоҳнинг номини зикр қилиб сўйилган ҳайвонларнинг гўштинигина ейишни тақозо этар эди.«Сизга нима бўлдики, Аллоҳнинг номи айтиб сўйилган нарсани емас экансизлар?! У сизларга ҳаром қилган нарсаларини батафсил баён қилиб берган-ку?! Магар музтар бўлганингизда, майли. Албатта, кўпчилик билмасдан, ҳойу ҳаваслари ила адаштирурлар. Албатта, Роббинг тажовузкорларни яхши билгувчидир».Агар мўмин-мусулмон бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳукмига таслим бўлиб, иймон келтирган бўлсангиз, Аллоҳ сизга Ўзининг номи айтиб сўйилган ҳайвонларнинг гўштидан емоқни буюрган экан.«Сизга нима бўлдики, Аллоҳнинг номи айтиб сўйилган нарсани емас экансизлар?!»Унда мусулмонлигингиз қолдими?«У сизларга ҳаром қилган нарсаларини батафсил баён қилиб берган-ку?!»Ўша батафсил баён қилинган ҳаром нарсалар ичида ҳамма нарса айтилган-ку. Жумладан:«Магар музтар бўлганингизда, майли», ҳам дейилган-ку.Яъни, ноилож ҳолга тушиб, емасангиз ҳалокатингиз муқаррар бўлиб қолганда, ҳаддан ошмай, ҳаром нарсани есангиз ҳам, майли, дейилган-ку. Ҳамма нарса аён бўлиб туриб, нимага яна ортиқча гап қиласиз?«Албатта, кўпчилик билмасдан, ҳойу ҳаваслари ила адаштирурлар».Жумладан, ҳалол-ҳаром масаласида. Аллоҳнинг номи зикр қилинмай сўйилган ҳайвонларнинг гўштини истеъмол қилиш масаласида ҳам хоҳ билмасдан, хоҳ билиб туриб, аммо ҳавойи нафснинг гапига кириб, одамларни адаштирадилар. Одамларга нотўғри фатво берадилар.«Албатта, Роббинг тажовузкорларни яхши билгувчидир».У Ўзининг ҳукмига тажовуз қилиб, ҳаром нарсаларни, Аллоҳнинг номи айтилмай сўйилган ҳайвонлар гўштини еганларни жуда яхши билади ва уларга тегишли жазони беради. Шунингдек, илмсиз, ҳавойи нафснинг кўйига кириб, бу масалада ва бошқа масалаларда одамларни адаштирганларни ҳам яхши билади ва уларга ҳам тегишли жазосини беради.4. Аллоҳ таоло «Моида» сурасида ов ҳалол бўлиши учун ҳам «Бисмиллаҳи»ни айтиш шарт эканлигини баён қилувчи оятда қуйидагиларни айтади:«Сендан уларга нима ҳалол қилинганини сўрарлар. Сен: «Сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Овчи итларга ўхшатиб, Аллоҳ сизга ўргатган нарсалардан уларга ҳам ўргатган овчи ҳайвонларингиз сизга тутиб берган нарсадан енглар. Уларга Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар. Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ ҳисоби тезкор зотдир», деб айт!»5. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳуга:«Агар ўргатилган итингни (овга) қўйсанг ва уларга Аллоҳнинг исмини зикр қилган бўлсанг, агар ўлдириб қўйган бўлса ҳам еявер. Модомики, улардан бошқа ит уларга шерик бўлмаса, бўлди», дедилар».Демак, ит эгасининг уни овга қўйиб юбориш пайтида «Бисмиллаҳи» айтиши шарт, бундоқ қилиш сўйиш пайтида «Бисмиллаҳ» айтиш ўрнига ўтади. Таом учун тановули ҳалол қилинган ҳайвонларни сўйиш пайтида Аллоҳ таолонинг исмини айтишнинг шарт қилиб қўйилиши улкан ҳикматни ўзида мужассам қилгандир. Маълумки, сўювчига ҳам, сўюлувчига ҳам жонни Аллоҳ таоло берган. Аллоҳ таоло берган жон ила ҳаракат қилаётган сўювчи, Аллоҳ таоло жон берган ва унга таом учун ҳалол қилиб қўйган ҳайвоннинг жонини чиқариб гўштга айлантириш пайтида унга жон берган Аллоҳ таолони эсламаслиги улкан маънавий жиноятдир. Ана шу жиноят ила сўйилган ҳайвон ҳаромга айланиши айни адолатдир.Агар сўювчи Аллоҳ таолонинг исмини айтишни эсидан чиқариб қўйса, сўйгани ҳалол бўлади. Чунки, шариатимизнинг умумий қоидаларидан бири эсидан чиққан кимсанинг афв қилинишидир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларидан бирида ухлаб қолган, эсидан чиққан ва мажбур қилинган афвли эканлигини баён қилганлар.Баъзи ривоятларда зикр қилинишича, одамлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўйиш пайтида «Бисмиллаҳи»ни эсидан чиқариб қўйиш ҳақида сўраганларида У зот алайҳиссалом «Аллоҳнинг исми ҳар бир мусулмоннинг қалбидадир», деган эканлар.Уламо аҳлларимиз, агар сўйиш пайтида «Бисмиллаҳи»ни айтишни унутганнинг сўйишини ҳаром, дейилса, улкан торлик бўлар эди, деганлар.Сўювчи «Бисмиллаҳи»нинг нима эканини идрок этиши ва тўлиқ айта олиши ҳам шарт.Сўювчи ҳайвоннинг томоғига пичоқ тортаётиб «Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар» демоғи керак.Сўйиш пайтида Аллоҳ таолонинг исмидан бош-қа исмни айтиб бўлмайди. Ҳатто, «Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар, бу Фалончидан қурбонлик», дейиш ҳам макруҳдир.Аташ учун бирор нарса айтмоқчи бўлса, ҳайвонни ётқизишдан ёки «Бисмиллаҳи»ни айтишдан олдин айтса, мумкин.Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий, Ибн Можа ва Аҳмадлар қилган ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жонлиққа пичоқ тортиб бўлиб:«Эй бор Худоё, ушбуни Муҳаммаднинг умматидан, Сенинг ваҳдониятингга ва менинг етказишимга шаҳодат келтирганлардан қабул қил», деганлар. Энди сўйилган ҳайвоннинг ҳалол бўлиши учун «Бисмиллаҳи»нинг айтилишидан кейинги иккинчи шарти, яъни сўювчига қўйилган талаб–«Сўювчи мусулмон ёки китобий бўлиши шарт»лиги ҳақида ҳам қисқача гапириб ўтайлик. Сўювчи мусулмон бўлиши ва сўйиш пайтида «Бисмиллаҳи»ни айтиши шартлиги ҳаммага маълум.Аҳли китобнинг сўйгани ҳалол бўлиши «Моида» сурасидаги:«Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир»ояти каримасига биноандир.Булардан бошқаларнинг, жумладан, муртад ва динсизларнинг сўйиши ҳам ҳаромдир.Аҳли китобнинг аёллари сўйган нарса ҳам, худди муслима аёллар сўйган нарса каби ҳалолдир. Шунингдек, балоғатга етмаган болаларники ҳам.Мажусий ва муртад овлаган балиқ ва чигиртка ҳалолдир. Чунки у нарсаларга «Бисмиллаҳи» айтиш шарт эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat