Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ташкилотдан чиққан нарсалар

10:44 / 15 январь | Нуриддинбек | 189

Ассалому алайкум! Мен давлат ташкилотида ишлайман. Капитал ремонт вақтида ва ундан кейин эскирган, яроқсиз нарсалар ташкилот рўйхатидан ўчирилади. Ўзи бундай ишлар йиллар мобайнида берилган буюмлар эскирганлиги меъёри билан ўлчаниб амалга оширилиб туради. Бу нарсалар ахлатга ташлаб юборилади ёки ёқиб ташланади, темир ёки қоғозли нарсалар бўлса металлолом ва макулатура қабул қилиш жойларига сотиб юборилади. Саволим шуки, шу нарсалардан эҳтиёжим учун уйимга олиб келиб фойдалансам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир ташкилотнинг низоми бўлади. ўшанда нима дейилган бўлса ўшани қилиш жоиз. Ахлатга ташланса кейин олишингиз мумкин. Металлолом ва макулатура қабул қилиш жойларига сотиб юборилса сотиладиган пулини бериб ўзингизга олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat