Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бугунди кундаги бази амаллар....

00:00 / 03.05.2010 | eski savollar | 748
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх хазратлари сизни умрингизга, ризқингизга ва савобли амалларингизга Аллоҳ барака берсин.Сизга қуйидагича саволларим бор:1. Тазия билдириладиган мусибатхоналарда домла жаноза о'қиса парда ортида о'тирган аёллар "омийн" га қо'шилмасиндеб фотиҳа қилдиришмаяпти, бунинг то'г'ри ҳолатини айтиб берсангиз.2. Агар ёш аёлнинг эри вафот этса, эри билан ҳайрлашгани майит олдига киритишмас экан, эмишки эри умидвор бо'либ қолади. Бу қанчалик то'г'ри?3. Ҳозирги кунда илми у қадар чуқур бо'лмаган(демоқчиманки, иймон нима, исломнинг 5 фарзи нима десак билмаётган) отинойиларга бу ишнинг мас'улияти ҳақида гапирсак ёқмаяпти. Имомлик, отинойилик масулияти ҳақида диний ва дунёвий шарҳ берсангиз.Берадиган жавоблар учун олдиндан муннатдорчилик билдираман, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, савобли ишларда бардавом қилсин, амин...ва ассаламу алайкум!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Гапни тушуниб бўлмади. Нима учун аёллар фотиҳа қилмасликлари керак?2. Ўлим ила ораларидаги никоҳ бузилгани учун шундай дейилади. Аммо уламолар хайрлашиш маъносида жоиз деганлар.3. Иймонни ва беш фарзни билмаган аёл қандай қилиб отин ойи бўлади?! Бу мутлақо мумкин эмас. Исломни пухта билиб, уни одамларга ўргатадиган аёллар отин ойи бўлади. Уларнинг аёлларнинг дийндаги устозлари бўладилар. Худди имом домлалар дийн пешвоси бўлганлари каби.

Топ рейтинг www.uz Openstat