Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳим тўғрими

21:22 / 27.01.2020 | Sabogul | 3119

Ассалому алайкум! Илмсизлигимиз туфайли никоҳ шартларига эътибор қилинмаган экан. Бизнинг никоҳда гувоҳлардан турмуш ўртоғимнинг бувиси ва отаси қатнашган. Мен томондан илмсизликлари туфайли ҳеч ким қатнашмаган. Жами никоҳ ўқувчи мулла, мен, турмуш ўртоғим, унинг бувиси ва отаси иштирокида никоҳ ўқилган. Мулла бўлаверади деган, бу никоҳ тўғрими? Аммо мен шайхимизнинг Ҳадис ва ҳаёт тўпламидаги "Никоҳ, талоқ ва идда " жузида ўқиганимда, валийсиз никоҳ тўғри эмас дейилган экан. Яна икки эркак ёки бир эркак икки аёл бўлиши керак дейилган. Устозлар, илтимос, саволимни жавобсиз қолдирманглар, Аллоҳ рози бўлсин сизлардан. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизни никоҳингизда қайнотангиз билан домла гувоҳликка кифоя қилади. Мазҳабимизда валий шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat