Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳалла имомлари

09:57 / 03.02.2020 | yusufboy | 1733

Ассалому алайкум! Мен Хоразмданман. Бизнинг томонларда битта қишлоқда 5та махала бор хар бирида битта имом бор катта имом хам бор. Ўша 5 та имомни тўйларга 3-7-40 шунга ўхшаш маросимларга чақиришади, Қуръон ўқиб дуо хайр қилиши учун. Улар битта сура ўқиб кетишаверади. Уларнинг вазифаси Аллоҳнинг оятларини, қонун қойдаларини бизнинг тилда тушунтириб халққа етказиш эмасми? Улардан ароқ хақида сўрасалар ичаверинглар дейди. Сизчи ичмайсизми десалар ман рулдаман ўзларингиз ичаверинг деди. Шу пайти мен имомга инсонларга оят хадислардан ва билганларимдан айтиб тушунтирсам бўладими? Дадам ташвиқот тарқатма дейди. Мен нима қилишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имомларнинг жавобгарликлари ўта оғир. Чунки масжид уларнинг фаолият юритиш жойи ҳисобланади. Улар масжидга келувчиларни таҳорат, намоз, ақийда ва касб корларидан масъуллар. Имомлар ўз худудидаги кишилар кўпроқ қайси касб билан шуғуллансалар ўша касбнинг ҳалол ҳароми билан таништиришга мажбурлар. Оилага тегишли масалаларни узлуксиз баён қилиб туришга ҳам мажбурлар. Аллоҳ таоло жума намозида хутбани фарз қилган. Хутбанинг вазифаси кейинги хафтагача йиғилган қавмни иймонини чархлаши, тушунарлироқ қилиб айтсак уларни зарядлаб туриши фарздир. Шунинг учун хутбасиз жума намози жума бўлмайди. Одатда хутбалар арабача ўқилгани учун одамлар тушунмай қолишмасин деб маруза қилиш жорий қилинган. Имомларнинг ҳолати ҳақиқатан шундай бўлса Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасига ёзинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat