Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жанозада йиғлаш

14:27 / 04.09.2015 | xamza | 1171

Ассалому алайкум! Шариатимизда жанозада “дод, вой” қилиб йиғласа бўладими? Умуман йиғлаш мумкинми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Одатда яқинлари вафот қилган кишининг беихтиёр йиғлагани ва кўзидан ёш чиққани учун гуноҳкор бўлмайди.
أُسَامَةُ بْنُ زَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَرْسَلَتِ ابْنَةُ النَّبِيِّ  إِلَيْهِ إِنَّ ابْنًا لِي قُبِضَ فَائْتِنَا. فَأَرْسَلَ يُقْرِئُ السَّلَامَ وَيَقُولُ: «إِنَّ ِللهِ مَا أَخَذَ وَلَهُ مَا أَعْطَى، وَكُلٌّ عِنْدَهُ بِأَجَلٍ مُسَمًّى، فَلْتَصْبِرْ وَلْتَحْتَسِبْ». فَأَرْسَلَتْ إِلَيْهِ تُقْسِمُ عَلَيْهِ لَيَأْتِيَنَّهَا، فَقَامَ وَمَعَهُ سَعْدُ بْنُ عُبَادَةَ وَمُعَاذُ بْنُ جَبَلٍ وَأُبَيُّ بْنُ كَعْبٍ وَزَيْدُ بْنُ ثَابِتٍ وَرِجَالٌ، فَرُفِعَ إِلَى رَسُولِ اللهِ  الصَّبِيُّ وَنَفْسُهُ تَتَقَعْقَعُ - قَالَ حَسِبْتُهُ أَنَّهُ قَالَ - كَأَنَّهَا شَنٌّ. فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ. فَقَالَ سَعْدٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا هَذِهِ؟ فَقَالَ: «هَذِهِ رَحْمَةٌ جَعَلَهَا اللهُ فِي قُلُوبِ عِبَادِهِ، وَإِنَّمَا يَرْحَمُ اللهُ مِنْ عِبَادِهِ الرُّحَمَاءَ». أطرافه: 5655، 6602، 6655، 7377، 7448 - تحفة: 98

1284. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумо сўзлаб берди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари у зотга: «Ўғлим жон таслим қиляпти, бизникига келинг», деб одам юборди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам салом айтиб: «Албатта, олгани ҳам Аллоҳникидир, бергани ҳам Уникидир. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида белгиланган ажали биландир. Сабр қилсин ва савоб умидида бўлсин», деб одам юбордилар. У эса қасам ичиб, «Албатта келсинлар», деб яна одам юборди. У зот турдилар. У зот билан бирга Саъд ибн Убода, Муъоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит ва бир қанча кишилар ҳам туришди. Бола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўтариб олиб келинганда унинг жони пўк-пўк қилар эди. – Менимча, «худди эски мешга ўхшаб», деди – У зотнинг кўзларидан ёш қуйилди. Шунда Саъд: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу нима?» деди. У зот: «Бу Аллоҳнинг бандалари қалбига солган раҳматдир. Аллоҳ раҳмли бандаларигагина раҳм қилади», дедилар».(Олтин силсила).
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Чаккасига уриб, ёқасини йиртиб жоҳилият гапларни айтувчи киши биздан эмас” деганлар. (Бухорий ривояти). Яна бошқа бир ҳадисларида : “Мен (бошига бир мусибат тушганда) сочини юлувчи, ёқасини йиртувчи ва дод-вой солиб бақирувчидан безорман” деганлар. (Ас-Сунанул Кубро). Бу ҳадислар қасддан йиғлагувчилар ҳақида. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat