Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фуссилат сурасидаги белги

00:00 / 05.01.2012 | eski savollar | 576
Ассалому алайкумИлтимос ила Қуръонни ўрганишга киришган толибдан қуйидаги савол:Фуссилат сураси 44-оятда қорага бўялган доира шаклидаги белги бор, шу белги ҳақида батафсил маълумот беринг.Қуронда шу каби белгиларни батафсил ўрганиш учун қайси китобни тафсия қила оласиз?Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Қилаёткан хизматингизни ажрини зиёдаси билан берсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум асссаом.Мазкур белги Ҳафс ривоятига кўра чоп этилган мусҳафларда фақат шу биргина калимада келган. Бу белги аслида ҳамза ўрнига қўйилган бўлиб, ўша жойдаги ҳамзани "тасҳил" қилишни билдиради.Ҳамзани "тасҳил қилиш" деганда уни ҳамза товуши билан алиф, яъни чўзиқ а унли оралигида, аниқроғи "чала ҳамза" шаклида талаффуз этиш тушунилади. Бунинг учун товуш пайчаларини ҳамзадаги каби тўлиқ ёпмай, бироз чала ёпиш керак. Бунинг ижроси малакали устозлардан ўрганилади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat