Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонда келган ибодатларимизнинг луғавий маъноси...

00:00 / 17.08.2011 | eski savollar | 1552
Шайх хазратлари , Аллоҳ сиздан роз'и бо'лсин, Аввалом бор қимматли вақтингизни олаятганим сабабли сиздан узр со'райман, қуйидаги масала бо'йича сизнинг я'ни уламоларнинг фикрларини билиш ниятидаман. Аллоҳнинг о'зи барчамизга фойдали қилсин.Биламизки араб тили, Қур'он тили бо'либ ундаги ҳар бир ҳарф, ҳарф бир со'з инсонни тафаккурга, Аллоҳга бо'лган имонини мустаҳкамлашга, ҳидоятга, тақвога... умуман икки дунёд саодатига етаклайди. Шунинг учун бо'лса керак У Аллоҳ тарафидан пайг'амбаримизга берилган улкан мо'жизадир. Биламизки Қур'они Каримда барча ибодатларимиз о'зининг номларига эга. Масалан "Рамазон" "Солаҳ" "Закот". Яқинда интернет орқали "Рамазон" со'зининг луг'авий ма'носи ҳақида ма'лумотга дуч келиб қолдим. Рамазон со'зи арабча со'злигини билар эдим, лекин унинг луг'авий жиҳатидан қандай ма'нони англатиши қо'пол қилиб айтганда "етти ухлаб тушимга кирмаган" эди. Шу ма'лумотларни Аллоҳ қодир қилганча ажнабий тилдан таржима қилдим:رمضان- араб тилидаги (рамида) رمض фе'лидан олинган бо'либ шиддат билан исимоқ, қо'пол қилиб айтганда жудаям жазирама иссиқ бо'лмоқ,( иссиқ бо'лгандан ёниб кеттим деймизу- шу ма'нода бо'лса керак валлоҳу а'лам) деган ма'нони англатади. رمض الصائم (ромида ассооиму) дегани- Ро'задор одам жудаям исиб кетти ва ташна бо'лди (сувсизликдан чанқади) деган ма'нони билдиради. Савол туг'илади буни рамазонга нима алоқаси бор деган. Жавоб қуйидагича: Инсон ро'з тутар экан у ал батта сувсизликдан чанқайди, ва ошқозони, бадани қизиди.Бу битта ма'носи 2- ма'носи. Покламоқ, покланиш деган ма'нони билдиради. Биламизки биз бирор метални тозаламоқлик учун ёки унга шакл бермоқлик учун баланд иссиқда, шиддатли иссиқда қиздирамиз ва уни тозлаймиз ёки шакл берамиз. Шундан келиб чиқадики ро'задор одам ҳам ро'з орқали покланади, тозоланади, гуноҳлари кечирилади. Шу бн бирга турли шаклга киради я'ни тақвоси кучаяди (одоби, ҳулқи о'згаради)3- ма'носи. Инсонни қалбида Аллоҳга нисбатан шиддатли (иссиқ) муҳаббат пайдо бо'лад. Бу муҳаббат имон келтирганларнинг қалбида кундан кунга исиб бораверади, қайнайди, зиёда бо'лади. То'гриси бу ма'лумотни билганимдан со'нг ибодатимга янада руҳ киргандек бо'лди.Я'на Қур'они Каримдаги Аллоҳ лафзи ҳақида шундай дейилади:Унда айтилишича Аллоҳ лафи о'зига ҳос бо'либ, у со'зни ажратиб бо'лмайди, унинг асли келиб чиқиши "Аллоҳ"дир дейилган, ва қуйидагича исботлаб берилган, унда айтилишича Аллоҳ лафзи о'изга хос ҳусусиятларга эга экан:1. Талаффуз: Биламизки араб тилида фақатгина Аллоҳ лафзидаги шаддали лом "о"га о'хшаб талаффуз қилинади ҳеч қачон "Аллаҳ" деб талаффуз қилинмайди,"Аллоҳ" деб талаффуз қилинади, тажвид қоидаларида бу тафхим дейилади.Бу ном шу жиҳати бн ҳам бошқа араб тилидаги бошқа со'злардан фарқ қилади.2.Аллоҳ со'зидаги "алиф" ва "лом" бу "Аллоҳ" лафзининг бир қисми ва буларни "Аллоҳ"лафзидан ажратиб бо'лмайди дейилади. Масалан. Араб тилидаги "ар-рожул" со'зи бир ма'лум кишини ифодалайди, агар бунга нидо со'зини я'ни эй диб мурожаат қилмоқчи бо'лсак араб тилида "яа рожулу" деб мурожаат қилинади, я'ни "ал" тушуб қолади...яна "Ал-латиф" да ҳам "я латиф" деб мурожаат қилинади, "ар-роҳмаан", ''я роҳмаан"га айланади я'ни "ал" тушиб қолади. Лекин "Аллоҳ "лафзи о'зига ҳос ҳусусиятга эга бизлар "Яа Аллоҳ" деб муражаат қиламиза, буни бошқача ко'риниши ё'қ , шундай экан "алифлом"бу Аллоҳ исмининқ бир қисми, уни ҳеч қачон ажратиб бо'лмайди...Субҳаналлоҳ, ажойиб... 3. Яна Аллоҳ со'зининг на иккилик на коп'лик ко'риниши бор, у фақат бирлик ко'ринишда4.Яна бир ажралиб турадиган жиҳати биз бу со'зни охирига "мим" қо'шилса бн я'ни "аллоҳумма" "яа Аллоҳ"деган ма'нони билдиради.5.яна Аллоҳ со'зини бошқа тилдаги тил бн бошқа со'з бн ифодалаб бо'лмайди, ҳамма тилда Аллоҳ дейилади .Мени шундай ҳулосага келдимки динимизнинг ва ундаги бодатларинин асл моҳиятини, асл ма'носини тушунишимиз учун Қур'они Карим тили бо'лмиш араб тилини о'рганишимизга харакат қилишимиз ёки ибодатларимизнинг араб тилидаги номларини луг'авий ма'носини ҳам билишимиз э'тиқодимизни, иймонимизни, Аллоҳга бо'лган муҳаббатимизни мустаҳкамлар, ибодатимизга руҳ баг'ишлар экан.Сиздан Аллоҳ рози бо'лсинки "Кифоя " га шархингизда луг'авий ма'ноларни ҳам келтириб о'тгансиз. Шу ҳулосаларим то'грими, умуман бу ҳақда уломаларимиз та'кидлаб келишадими. Аллоҳ рози бо'лсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз келтирган мисоллардан бир оз муболаға ҳам бор. Араблар ойларга исм қўйганда жуда иссиқ пайт бўлган ва тўққизинчи ойни Рамазон – жуда иссиқ – номи билан аташган.Сўзларнинг асл маъносини билишнинг фойдаси катта. Шунинг учун уламоларимиз бунга алоҳида эътибор беришади. “Кифоя”дан бошқа китобларимизда ҳам бу иш амалга оширилган. Атмаларнинг луғавий маъноси ва шаръий маъноси берилган. Ҳозир барча китобларимиздаги шу каби сўзларни жамлаб алоҳида луғат тузиш ишлари қилинди.

Топ рейтинг www.uz Openstat