Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оли Имрон сураси 144-оят

00:00 / 18.09.2010 | eski savollar | 859
Ассаламу алайкум, шайх ҳазратлари. Мен Оли Имрон сурасининг 144-ояти ҳақида со'рамоқчиман. Бу ҳақда илгариям савол берилган экан. ҳттп://саволлар.ислом.уз/смф/индех.пҳп/топиъ,16856.мсг124903.ҳтмл#мсг124903Ба'зи мушафларда бироз фарқ борлигини ко'рдим. Масалан www.қуран.ъом ва www.қуран.уз сайтларидаям фарқ бор. Тушунарли бо'лиш учун расм сифатида э'тиборингизга ҳавола этаман [имг wидтҳ=500 ҳеигҳт=312]ҳттп://с49.радикал.ру/и124/1009/ф9/9673ф1528638.жпгБиз бундай ҳолатда қандай муносабатда бо'лишимиз керак?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аввало ушбу савол эгаъига, Қуръони Каримга алоҳида аҳамият билан қараганлари, нозик сирларни мулоҳаза қилганлари учун ташаккурлар айтамиз. Бу саволларга жавоб кечиккани учун узрлар айтамиз.- Қуръони Каримни дастлаб ёзилганда, саҳобаларнинг даврида жамланганда нуқталар, фатҳа, касра, замма, ташдид каби аломатлар ва бошқа белгилар қўйилмаган. Бу нарсалар, кейинчалик, одамларга осонлик яратиш ниятида аста-секин қилинган. Лекин расми Усмоний деб аталган асл шакл ўз ўрнида тураверган. Савол берувчилар юқорига қўйган ва оятнинг расами ҳам қўйилган ёзув худди ўша расми Усмонийдир. Китоб шаклидаги, аслида хаттотлар томонидан қоидага мувофиқ қилиб ёзилган мусҳафларнинг барчасида шундай ёзилган. Худди шу нусхалар асл ва тўғри ҳисобланади.- Иккинчи ўринда оятнинг суврати келтирилган ёзувни эса, имло ёзуви дейилади ва бу кўпроқ қўл билан эмас, ёзув асбоблари ила ёзилган мусҳафлар бўлиб, улар ҳисобга олинмайди. Савол эгалари ҳам буни интернетдан олган бўлсалар керак.- Агар яхшироқ эътибор берганларида савол эгалари худди шу ўзлари келтирган оятда яна бир фарқни ҳам кўрар эдилар. ??????? “Аъқобикум” сўзи ҳам икки хил ёзилган. Демак, расми Усмоний ила ёзилган оятлар тўғри, имло хатида ёзилган тўғри келмайди. Аммо ўқилишида бир хил.

Топ рейтинг www.uz Openstat