Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

порасиз хажга бориш

00:00 / 06.01.2012 | eski savollar | 834
хурматли устоз мен куп савол-жавобларни укиб чикдим ва шунга амин булдим халол йул биланхажга бориш жуда кийин иш экан навбатимиз эса качон келиши ноъмалум экан чунки 1 йилда МФЙга 1 ёки 2 урин берилар экан биз эса 14-15 навбатдамиз .куп танишларимиз менга кандайдир галати карайди пулингиз бор нега хажга бормайсиз деб .борай десам навбат узок бир йулини килай десам хамма йулларни харом шубхали деб ёзибсиз хурматли устоз илтимос айтингчи бизга ухшаб халол йул кидирганлар кандай йул тутсин . бизни диний идорамиздагилар хам бизга ён босиб бир фатво берсалар 1 одамга 1 мартадан куп хажга боришни таъкиклаб куйишса навбат камайиб пора йуколармикин ва бизларга хам навбат тегар деб уйлайман .хозир куп биродарларимизга хажга бориш обру учундай булиб колди улар мен 3 марта бордим мен 4 марта бордим деб мактаниб йуришади шуларни олдини олишни йули борку.купол гапирган булсам узр устоз мен 6-7 йилдан буён навбатга ёзилиб халол йул билан бора олмаяпман менга йул курсатинг устоз эътиборингиз учун рахмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ташвишингизга шерикман. Аммо Аллоҳ таолонинг ибодатига Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани аралаштириб бўлмайди. Шунинг учун пора бериб ҳажга боргандан бормаган афзал. Ҳозир бир қанча ҳаж борасида порани йўлга қўйганлар қўлга тушиб шарманда бўлишди. Яқинда маҳкамага тортилишлари кутилмоқда. Ажаб эмас, яқин орада ҳажга пора орқали боришга ҳам барҳам берилса. Дуо қилиб туринглар. Аллоҳ таолонинг Ўзига осон.

Топ рейтинг www.uz Openstat