Шайх хазрат,бомдодни укиб булиб то куеш куринишни бошлагунга кадар казо намоз укиш жоизми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бошқа намозлар қатори қазо намозини ҳам қуёш чиқаётганда, қиёмда турганда ва ботаётганда ўқиб бўлмайди.Аммо Бомдод ва Асрдан кейин нафл ўқиш мумкин бўлмаса ҳам, қазо ўқиш мумкин.