Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имом жавобгарми?

10:00 / 08.05.2019 | Axliddin Axmedov | 1906
Ассалому алайкум! Биз уйда 3 киши намоз ўқиймиз, лекин шу намозга турганимизда ҳеч ким имом бўлишга розилик бермайди. Бунга сабаб имом иқтидо қилувчиларнинг барча намоздаги хатоларига қиёматда жавоб берар эмиш. Шу гап қанчалик тўғри? Агар имомга эргашувчи бетаҳорат ёки ароқ ичувчи бўлса ҳам бунга жавобгар имом бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Имом муқтадийларнинг намоздан ташқари ишларига жавобгар бўлмайди. Бу ерда масала шундаки, агар имомнинг таҳорати, қироати ва намозининг бошқа рукнларида нуқсони бўлса, шундагина муқтадийларнинг намозига масъул бўлади. Акс ҳолда қироати афзал киши ўтиши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat