Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо талабида.

00:00 / 11.01.2012 | eski savollar | 587
Бисмиллахир Рахмонир Роҳийм. Ассалому Алайкум! Фазийлатли Шайх жаноблари. Аллоҳ таоло Ислом йўлида қилаётган барча меҳнатларингиз самарасини баракали қилсин. Аллоҳ таолодан Ўзингиз ва оила аъзоларингизга тинчлик-тансихатлик ва хотиржамликни бардавом қилишини сўраймиз. Ҳазрат! Мана тўрт йилдирки хонадон аъзоларимиз ва бизни бошимизга синов кунлар келиб кўп азият чекмоқдамиз. Аллоҳ таолодан сабр сўраган холда, вазиятни енгиллаштириш учун қўлимиздан келган сабабларни ишга солиб астойдил ҳаракат қилмоқдамиз. Хозирча ижобий натижага эриша олганимиз йўқ. Фазийлатли Шайх жаноблари! Оила аъзоларимиз ва Бизни ҳаққимизга дуо қилсангиз. Шоядки Сизнинг дуоларингиз қабули асносида, Аллоҳ таборака ва таоло бизларга енгиллик ато этса, оғир синов кунлар ортда қолиб хотиржамлик кунларимиз қайтарилса... Бу тарийқа мурожаат қилиш билан одобсизлик қилган бўлсак, илтимос бизни афу этинг. Сизга Хурмат ва Эҳтиром ила Тошкентлик Абдураҳмон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло сизларнинг синовларингизни осон қилсин! Тез кунда ўзингиз истагандан афзал ҳолатни насиб этсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat