Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломда рақобатчи фирмаларга муносабат

00:00 / 23.10.2012 | eski savollar | 469
Ассалому алайкум ҳурматли Устоз. Сог'-омонмисиз? Оила-а'золарингиз яхшимилар?Устоз, мен биснес соҳасида та'лим оламан. Барчага ма'лумки ҳозирги кунда глоболлашув натижасида фирмалар жуда ҳам ко'пайиб кетди. Шунинг учун айни пайтда рақобатчиларга қарши турли ҳил усуллар қо'лланилади. Ҳусусан, ҳозирда биз о'қиётган фирмаларнинг стратегияси ҳақидаги фанда бу каби усуллар анчагина (афсуски, биз ҳозир г'арбий фикрлардан келиб чиққан усулларни о'рганамиз). Албатта, бу усулларни о'рганиб мусилмон бо'лмаганлар учун қо'лласа бо'лади, Валлоҳи А'лам. Аммо мусулмонларгачи? Мусулмон ва мусулмон о'ртасидаги рақобатчилик қандай бо'лиши керак? Мана шундай стартегияларни қо'лласа бо'ладими (Масалан, янги кириб келган фирмаларни нарх сиёсати билан чиқариб ташлаш, тезда янгиликлар киритиб уларга имкон бермаслик каби...). Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. :)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу каби ўзгаларга зарарни раво кўрадиган ишларни қилишга шариатда йўл йўқ. Яхшиликка мусобақа қилиш бор. Ҳар ким ҳалол йўл билан мижозларга хизмат қилиш орқали ишни олиб бориши керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat