Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ат-Таҳийёт да кўрсатгич бармоқни кўтаришнинг ҳукми нима?

00:00 / 25.01.2007 | eski savollar | 5948

Ассалому алайкум! Шайх жаноблари. Намозхонлар сажда қилганларидан сўнг, ўтирганда "Ат- Таҳиёту" дуосини ўқишади. Дуонинг "Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ" ўқилиш пайтида ўзларининг ўнг қўлининг кўрсаткич бармоғини кўтаришади. Биродарларимдан бири, бу амал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ўтирган эдилар. Шу пайтда мушриклар уларга тош отдилар, шунда Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлларининг кўрсаткич бармоқларини кўтарадилар ва шунда тош жойида қотади. Буни кўрган мушриклар Аллоҳга иймон келтиришади. Аммо бошқа биродарим бунинг сабабини Аллоҳ битта деган маънода кўтаришади деди. Менда эса шубҳа пайдо бўлган. Сабаби насронийлар чўқинишни одат қилганлари каби мусулмонлар ҳам буни одат қилмаганмикин деган шубҳага бораяпман. Илтимос, бунга аниқлик киритсангиз. Яна бир илтимосим, олдинги берган саволларимга ҳам жавоб берсангиз.Олдиндан раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Бу саволга жавоб беравериб чарчадик. Бизнинг мусибатимиз китоб ўқимасликда. Динимиз, диёнатимиз, ибодатимиз, қиёматимиз, охиратимиз, жаннатимиз учун керакли бўлган ўта муҳим масалаларни ҳам илмий асосда ўрганишни хаёлимизга ҳам келтирмай юрганимизда. Бу масалаларни кўча кўйда, одамлар билан ҳангомада, вақт ўтказиш учун қилинаётган ҳангомада мулоҳаза қиламиз. Талашиб тортишамиз. Аммо китобдан кўриб илиб олишни хаёлга ҳам келтирмаймиз. Ҳар ким ўз тахминини айтиб қўйиб юраверади. Сиз намоз ҳақидаги масалани, одамлар қилиб турган амални насороларнинг чўқинишига ўхшатишни ўзингизга раво кўрибсиз. Бошқалар ўз хаёлида бошқа нарса тўқишибди. Шу мусулмон кишиларга муносибми? Ушбу саҳифада ҳам бу масала бир неча бор қўзғалган. Неча бор бу ҳақида хабар берганмиз. Шунда ҳам аввал бир кўриб олмай яна савол қилиб юборилаверади. Гап қуруқ бўлиб қолмаслиги учун ўша эски саволлардан бирини ва унга берилган жавобни келтиришга ижозат бергайсиз. Бу сизга ҳам жавоб бўлади. Ҳазрат, намоз ўқилаётганда ат-таҳиёт ўқилаётганда кўпчилик кўрсаткич бармоғини кўтариб қўяди, бу нимадан далолат беради? Ман билган китобларимда бу тўғрисида ёзилмаган, ёки бу ҳам суннат амалими???
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобини ўқинг. Унда жумладан қуйидагилар ёзилган:
Панжаларни тугиб, бош бармоқ ёнидаги кўрсатгич бармоқ ила ишора қилиш. Ўша бармоқни арабчада «саббоба» дейилади. Шунинг учун, ташаҳҳудда қилинадиган ишорани ҳам «ишораи саббоба» дейилади. «Ишораи саббоба» ташаҳҳудда «Ашҳаду аан лаа илаҳа» деганда «Лаа илаҳа»ни айтаётганда кўрсатгич бармоқни юқорига кўтариш ва «Иллаллоҳу»ни айтганда тушириш билан бўлади. Ўша бармоқни кўтаришда бошқа бармоқларни йиғиб олинади. Баъзилар ушбу ривоятдаги «панжаларини тугиб», деганини ташаҳҳудга ўтиришда тугиб ўтиради, деб тушунганлар. Шунинг учун аввалдан қўлларини муштга ўхшатиб ўтиришади ва «Лаа илаҳа»га келганда кўрсатгич бармоқларини йўқорига кўтаришади. Тугмасдан бармоқларни оддий ҳолатда қиблага қаратиб учларини тиззага етказиб ўтириш кўпроқ маъқул бўлган.«Саббоба» сўкиш деганидир. Бинобарин, «ишораи саббоба» - сўкиш ишораси бўлади. Ташаҳҳудда «Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу»нинг «Лаа илаҳа»сида кўрсатгич бармоқни кўтариш шайтонни сўкиш бўлади. «Ишораи саббоба»ни қилиб бармоқни тушириш Шайтонни темир қамчи билан уришдек гап, дейилади. Ишорани қилгандан сўнг, намоз тамом бўлгунча ўша бармоққа қараб турилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat