Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидга номоз ўқимаслик

00:00 / 16.02.2012 | eski savollar | 2279
Ассалому алайкум шайх жаноблари Саволлари охирги вақтларда кўпайиб кетмоқда. Шунинг учун кўп савол беришга мажбур бўлди.Жаноб китобларда ва маърузаларни тенглаганимда қилаётган амалларимни тўғри қилмоқдаманми деб шубхаланиб бормоқдаман. Бундан 2 йил олдин ароқ ичар эдим сигарета чекар эдим ва бир куни рўза вақтида маъруза эшитиб қолиб хаммасини бир кунда ташлаб номозга ўтган эдим. Аммо қанча номознинг ичига кирсам шунча мураккаблашиб бормоқда. (Ислом дини осонлик дини буни мураккабаштириш керак эмас деб қуйилган бўлсада) кеча бир маърузани эшитдим ва умуман ичимда ғалаён пайдо бўлиб нима қилишни билмай қолдим. Маърузада кимни оёғи масжидда узулса ва уйига номоз ўқиса у минофиқларданур деб айтганлар саҳобалар деб гап бошлади маърузачи. Бироқ менга ўхшаган давлат ишига ишлайдиган эрталаб соат 9.00 дан кечки 22.00гача ишлаб амаллаб қийналиб ишхонада хавотир билан номоз ўқимиз. Ишдан масжидга чиқишни иложи йўқ фақат Бозор куни хуфтон номозини масжидга ўқишга бораман сабаби масжид бизларни уйдан 5 км узоқликда бориш-келиш хар номозга 5 вақта бўлса 6000 минг сўм пул кетади. Ойлиги узи жуда хам кўп эмас пора олишдан хазар қиламан. Бу маърузадан кейини умуман ўзимни минофиқдек хис қилдим. Йў кўрсатинг хазрат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

‎- Имкон борида жамоатга қатнашиб турсангиз ‎яхши. Лекин ҳалиги гапни ўзингизга олманг. ‎Маърузачи имкони бўлса туриб, менсимасдан ‎жамоатга келмаганларни кўзлаган бўлса керак. Сиз ‎ушбу сайтдан, нашр қилинган китоблардан ‎фойдаланиб, ўзингизнинг билимингизни ошириб ‎бораверинг. ‎

Топ рейтинг www.uz Openstat